+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

БОЛАЛАРДА ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ МАДАНИЯТИ

Талаба тадқиқоти

 (Ёш оналарга тавсия)

Минг афсуски, бугунги кунда айрим ёш оналар томонидан телевидение рекламасида кўрган ёки бирор таниши ёхуд дорихона ходими тавсиясига кўра, оғриётган ёш фарзандига турли дори воситаларини бериш ҳолатлари учраб турибди. Ёш оналарнинг шифокор мутахассисларга мурожаат қилмасдан, қолаверса, фарзандига ичираётган дори воситаси ҳақида етарли маълумотга эга бўлмасдан ўзича тутаётган бундай хатти-ҳаракатлари оқибатида турли кўнгилсиз ҳолатлар юзага келаётганлиги ҳам бор гап.

Тўғри, дорихона ходими сиз сўраган, сизни қизиқтирган саволларга қониқарли жавоб бериши мумукин. Лекин танганинг иккинчи томони ҳам борлигини унутмаслигимиз керак. Тиббиёт олийгоҳида таҳсил олаётган мутахассис сифатида бундай ҳолатларга тез-тез дуч келаман. Дори воситаларини истеъмол қилишда, айниқса, болаларга беришда жуда эҳтиёт бўлиш лозим.

Совуқ кунлар келиб респиратор ва юқори нафас йўллари яллиғланиш касалликлар билан кассаланиш кўп учрайди. Бир-икки ойлик чакалоғи бор ёш она боласини йутала бошлагани, тана ҳароратининг кўтарилганидан безовталаниб, афсуски, болалар шифокорига эмас, балки яқин орадаги дорихонага боради.  Фарзандининг йутали, тана хароратини тушириш учун тез таъсир киладиган  дори воситалари беришни сўрайди. Даволовчи антибиотик восита, истима тушурувчи дори ва мукалтик қўшимча, антигистамин препаратлар билан фарзандини ўзича даволашни бошлайди. Муаммоларни ҳаммаси айнан шу ердан бошланади.

Антибиотиклар яхши наф берадиган дори воситалари бўлиши билан бир қаторда бемор организмига салбий таъсир этиши ҳам мумкин. Масалан, стрептомицин, канамицин ва неомицин эшитиш қобилиятини пасайтиради, қулоқдаги вестибуляр аъзо фаолиятини бузади. Левомицетин таъсирида айрим беморлар қонида салбий ўзгариш кузатилиши мумкин. Тетрациклин таъсирида жигар фаолияти бузилиши эҳтимоли бор. Айрим беморларда пенициллиннинг озгина дозасида ҳам организмда бошқа дорилар ичилгандагига ўхшаш турли реакциялар – терининг қичиши, шиш, экзема(темиратки) ва шу каби ўзгаришлар кузатилади. Бу каби ҳолатлар дори воситаси ёқмаслигидан келиб чиққан аллергия ҳисобланади.

Она ўз билганича бемор фарзандини узоқ вақт пала-партиш дори ичириб, даволаб юриши натижасида дори ёқмаслигидан келиб чиқадиган аллергия сурункали турга айланиб кетиши мумкин.

Баъзи ҳолларда пенициллин ёки бошқа антибиотикнинг озгина дозаси ҳам (айниқса, қайта даволанишда) организмда кучли ўзгаришларга, баъзан ҳаётни хавф остида қолдирадиган анафилактик шокка сабаб бўлиши мумкин. Шуни унутмаслик керакки, кўпчилик антибиотикларни айрим ҳолатларда, масалан, левомицетинни ҳомиладорлик даврида, экзема(темиратки)да ва терининг замбуруғ касалликларида, мономицинни буйрак ва жигар касаллигида қўллаш мумкин эмас.

Антибиотиклар жуда кичик дозада қабул қилинса, ёки қабул қилиш тезда тўхтатилса, организмдаги микроблар шу дориларга мослашиб олади. Натижада касаллик сурункали турга ўтади ва тузалиши қийин кечади.

Антибиотиклар ўртача 5-7 кундан кам вақт қўлланилмаслиги керак. Уларни узоқ вақт қўлланиш янги касаллик - кандидамикозга олиб келади. Касалликнинг келиб чиқиш сабаби антибиотиклар ичакдаги организм учун фойдали бўлган микроорганизм(микрофлора)ларнинг ривожланишини тўхтатиб қўйиши натижасида замбуруғларнинг кўпайишига шароит яратиб беради. Шунинг учун кучли таъсир этувчи ёки узоқ муддат қўлланишга мўлжалланган антибиотиклар шифокор томонидан буюрилганда албатта, замбуруғга қарши препаратлар (нистатин, фуцис, флуконазол) қўшиб ёзилади.

 

Мукалитикларни эса 2 ёшдан бошлаб фойдаланиш керак. Сабаби: амброксол йўталга қарши балғамни суюлтириб чиқарувчи дори ҳисобланади. Бу балғамни ташқарига чиқариб юбориш кўникмаси бўлмагавн ёш болада қўлланилса, балғам секрециясини кучайтириб, нафас йўлида  томоқ увишиши, нафас кисиши, бронхоспазм тикилишларга сабаб бўлиши, болада асфиксияни келтириб чиқариши мумкин.

Шу боис ҳам, айниқса, ёш оналар фарзандларини қандайдир хасталик безовта қилганда биринчи навбатда шифокорга мурожаат қилсин.

 

Ҳасанбой АСОМИДДИНОВ,

Андижон давлат тиббиёт институти 5- босыич талабаси.