+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 12 Апр 2018
    "МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ - ЎЛМАС МЕРОСИМИЗ"
    Избоскан туман ҳокимлиги, ички ишлар бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлигида "Миллий қадриятларимиз - ўлмас меросимиз" шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди. Туман марказий маданият…
  • 12 Апр 2018
    ФАОЛ КИТОБХОН ЁШЛАРГА КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ
    Марҳамат туманида "O'zLiDeP кутубхонаси - менинг нигоҳимда" деб номланган акция бўлиб ўтди. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал-демократик партияси томонидан амалга оширилаётган "O'zLiDeP кутубхоналари"…
  • 12 Апр 2018
    ГЕРМАНИЯЛИК ШИФОКОРЛАР БОЛАЛАРНИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗДИ
    Андижон шаҳридаги вилоят кўп тармоқли болалар тиббий марказида Германия давлатидан келган тажрибали шифокорлар иштирокида тиббий кўрик тадбирлари бўлиб ўтди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Соғлом авлод учун"…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:


БИЗГА ҚАНЧА ЙОД КЕРАК?

(ЁҲУД ҚАЛҚОНСИМОН БЕЗ ХАСТАЛИКЛАРИНИНГ ОҚИБАТЛАРИ)

Қалқонсимон безнинг катталашуви билан кечадиган касаллик - эндемик бўқоқ йод танқислиги туфайли пайдо бўлади. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва сувда йоднинг кам бўлиши натижасида организмга йод моддаси етарлича тушмайди, бу эса қал-қонсимон без хасталигини келтириб чиқаради. Маълумки, қал-қонсимон без ақлий ва жисмоний ривожланишни таъминлайди, организмда моддалар алмашинувини тартибга солиб туради.

Йод етишмаганда қалқонсимон без иши издан чиқиб, аёлларда бепуштлик, камқонлик, ҳомиладорликнинг оғир кечиши, боланинг қоринда нобуд бўлиши сингари ҳолатлар, эркакларда эса уйқучанлик, нафас қисиши, соч рангининг ўзгариши, дармонсизлик, бош оғриғи, тирноқ ва тишларнинг мўртлашуви кузатилади.

Йод етишмовчилиги беморда ақлий ва жисмоний қолоқликни, қулоқ оғирлашувини, паканалик ва бошқа хил ўзгаришларни келтириб чиқаради.

 

КАСАЛЛИКНИНГ БЕЛГИЛАРИ

Эндемик бўқоққа учраган беморда қалқонсимон без катталашуви, умумий ҳолсизлик, чарчаш, бош оғриғи, бўғилиш, нафас олиш қийинлашуви, қуруқ йўтал, юрак соҳасида нохушлик каби белгилар пайдо бўлади. Без катталашганда дарров кўзга ташланмайди, кейинчалик пайпаслаганда билиниб, бўйин йўғонлашади. Бўқоқнинг катталашуви натижасида бўқоқнинг кўзга ташланадиган турлари масалан, диффуз эутиреоид бўқоқ, тугунли бўқоқ, тугунли заҳарли бўқоқ, баъзи ҳолларда шу жойда рак ўсимталари ва бирламчи гипотиреоз вужудга келади.

 

ИНСОНГА КЕРАКЛИ БЎЛГАН ЙОД МИҚДОРИ

Эмадиган гўдаклар то бир ёшга етгунларича кунига 50 мкг. икки ёшдан олти ёшгача бўлган болалар 90 мкг. мактаб ўқувчилари (7 -12 ёшлилар) 120 мкг. ундан катталар эса 150 мкг. ҳомиладор ва эмизикли аёллар 200 мкг. йод қабул қилишлари кундалик меъёр сифатида белгиланган. Бундай миқдордаги йодни кишиларимиз асосан, ўзлари истеъмол қилаётган озиқ-овқат маҳсулотларидан олади. Агар овқатланиш жараёнида организмга етарлича йод моддаси тушмаса, бўқоқ ривожланади. Шунинг учун ҳам одам ўзини синчиклаб кузатиши, қалқонсимон без хасталиклари аломатларини сезса, эндокринолог шифокорга учраб, тегишли муолажа олиши керак. Бемор дорихоналарда сотилаётган йод препаратларини врач рухсати билангина истеъмол қилиши лозим.

 

УШБУ ХАСТАЛИККА ЧАЛИНМАЙ ДЕСАНГИЗ...

Рўзғорда йодланган туз ишлатиш, йодга бой мева-сабзавотлар (бодринг, хурмо, ёнғоқ кабилар)дан еб туриш керак. Уй шароитида ўз билганича даволаниш ҳеч қандай натижа бермайди. Агар бемор шифокор тавсиясига кўра, мунтазам муолажа олса, аста-секин бўқоқ ўсишдан тўхташи ва сўрилиб кетиши мумкин. Дори-дармонлар ёрдам бермаган тақдирда бемор операция қилинади.

Шаҳноза ЮСУПОВА,

Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси эндокринология бўлими шифокори.

 

 

Спорт байрамига айланди

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар кенгаши ташаббуси билан Андижон шаҳридаги 35-давлат ихтисослаштирилган мактабда оилалар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт билан шуғулланувчи оилаларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида "Соғлом ва баркамол оила" шиори остида оилавий спорт мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада кенгаш тасарруфидаги 29 ташкилот ва муассасадан 58 оилавий жамоа иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб борди.  Қизғин тарзда ўтган беллашувнинг якуний натижаларига кўра, ўғил фарзанди бор оилалар ўртасида 1-ўрин 41-умумтаълим мактаби, 2-ўрин 6-умумтаълим мактаби, 3-ўрин 29-умумтаълим мактаби, қиз фарзанди бор оилалар ўртасидаги баҳсларда эса 1-ўрин 25-умумтаълим мактаби, 2-ўрин 24-умумтаълим мактаби, 3-ўрин 14-умумтаълим мактаби вакиллари бўлган оилавий жамоаларга насиб этди.

Шунингдек, мусобақада "Энг чаққон оила", "Энг фаол оила" сингари қатор  номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Кўтаринки руҳда ўтган оилавий мусобақалар чинакам спорт байрамига айланиб кетди. Fолиблар ва иштирокчилар таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар кенгашининг эсдалик сов-ғалари билан тақдирландилар.

 

 Барно ҲАЙДАРОВА