+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

03 Авг 2017

ЯРИМ ЙИЛЛИК ФАОЛИЯТ САРҲИСОБИ

(32-сон) 2017 йил - Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Вилоят ҳокимлигида оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш котибияти, вилоят, туман ва шаҳар хотин-қизлар қўмиталарининг жорий йил биринчи ярмидаги фаолияти якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова   бошқарган йиғилишда туман, шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, хотин-қизлар қўмиталари раислари, ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда мутасаддилари иштирок этиб, жорий -  Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили Давлат    дастурида белгиланган вазифалар, соҳага доир ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

Танқидий, таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда биринчи масала сифатида жорий йил январь ойида фаолиятини бошлаган оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳларнинг  маҳалла ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада        соғломлаштириш борасида олиб борган ишлари кўриб чиқилди.  Вилоятдаги 868 маҳалла фуқаролар йиғинларида белгиланган таркибда 14750 нафардан зиёд кишидан иборат кенгашлар шакллантирилганлиги,  гуруҳлар томонидан жамоатчилик назорати борасида тизимли ва самарали ишлар амалга   оширилаётганлиги таъкидланди.

Хусусан, вилоятдаги жамоатчилик назорати гуруҳлари томонидан 523 мингдан ортиқ хонадонга кирилди. Оилалар ҳамда ижтимоий соҳа муассасаларидаги ижтимоий муҳитни ўрганиш жараёнида  15 минг 491 та муаммо аниқланди. Уларнинг 4482 таси ўз    жойида ҳал этилди, 10 минг 942 таси ҳал этиш учун маҳаллалар, шаҳар ва туманлар кесимидаги чора-тадбирлар режаларига киритилди.

Йиғилишда қатор туман ва шаҳарларда Жамоатчилик назорати гуруҳлари штаблари фаолияти талаб даражасида иш олиб бормаётганлиги, маълумот ва ҳисоботларни тақдим этишда сусткашликка йўл қўйилаётганлиги танқид остига олинди.

Шунингдек, йиғилишда "Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, оилаларда тиббий маданиятни кучайтириш", "Хотин-қизлар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатларининг олдини олиш", "Хотин-қизлар ҳамда касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш, хотин-қизларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш", "Вилоят аҳолиси ўртасида соғлом диний эътиқод, диний маърифат ғояларини тарғиб қилиш, шунингдек, лоқайдлик, боқимандалик каби иллатларни бартараф этишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш, турли диний-экстремистик оқимлар ғоялари таъсирига тушиб қолган фуқаролар, хусусан, хотин-қизлар ўртасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш" масалалари атрофлича кўриб чиқилди, амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.

Жойларда "Аёллар маслаҳат марказ"лари, маҳалла фуқаролар йиғинларида "Қайноналар кенгаши" фаолиятини кучайтириш,     "Соғлом турмуш тарзи мактаби"ни ташкил этиш, патронаж ҳамширалар ишини янада яхшилаш, касб-ҳунар коллежларини тамомлаётган битирувчи-қизларни тадбиркорликка жалб этиш, хусусан, "Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси" танловининг ҳудудий    босқичларини  юқори савияда ўтказиш зарурлиги алоҳида қайд этилди. Шунингдек, хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олишда Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ҳамкорликдаги чора-тадбирлар дастурига асосан жорий йилнинг олти ойи давомида жиноят содир этган хотин-қизларга жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳалла фаолларидан иборат жамоатчи мураббийлар бириктирилгани ижобий натижалар бераётгани айтиб ўтилди.

Аҳоли, хусусан, хотин-қизларнинг репродуктив саломатлиги ҳолати, хотин-қизлар ва вояга етмаганлар иштирокидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар, оилавий ажримлар бўйича муайян ишлар амалга оширилган, айрим йўналишлар бўйича ижобий кўрсаткичларга эришилган бўлса-да, қилиниши лозим бўлган ишлар ҳали жуда кўплиги қайд этилиб, бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан мутасадди ва масъулларга зарур вазифалар юклатилди.

Йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Қ. Асқаров, вилоят ИИБ ХООБ бошлиғи З. Fофуров, соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Г. Абдуллаева, "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими бошлиғи Ў. Охунов, Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди раиси М. Аҳмадалиева ва бошқалар сўз олиб, амалга оширилаётган ишларни янада юқори босқичга кўтариш ва самарадорлигини ошириш юзасида ўзларининг таклиф, фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

 

Йиғилиш якунида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.