+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

14 Дек 2017

АНДИЖОН ШАҲРИДА ЁШЛАР УЙИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллик байрами арафасида Андижон шаҳридаги Мустақиллик кўчасида 45 хонадондан иборат Ёшлар уйи фойдаланишга топширилди.

Уйни топширишга бағишланган тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов муҳтарам Юртбошимиз раҳнамолигида мамлакатимизда ёшларнинг жисмонан соғлом, маънан етук, мустақил фикрлайдиган ва интеллектуал салоҳиятли қилиб тарбиялаш, уларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятларини юзага чиқаришлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги, айниқса, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, турмуш шароитларини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги фармони ана шу йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришда муҳим дастуриламал бўлмоқда. Хусусан, вилоятдаги илғор ёшларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида барпо этилиб, фойдаланишга топширилган Ёшлар уйи мазкур йўналишдаги ишларга ёрқин мисолдир.

- Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида ёш оилаларнинг турмуш шароитларини яхшилашга, уларни қўллаб-қувватлашга кўрсатилган эътибордан нафақат ёшлар, балки бутун халқимиз беҳад мамнун, - дейди Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Нодирбек Юсупов. - Айниқса, бугун янги уй соҳибига айланган ёш оилалар вакилларининг қувончлари чексиз.

Андижон шаҳри марказидаги умумий лойиҳа қиймати 6 миллиард 400 миллион сўм бўлган 2 хонали 45 хонадондан иборат 5 қаватли уй Андижон шаҳридаги "Art uz Gold servis" масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан барпо этилди. Уй алоҳида иситиш тизимига эга эканлиги, уй олдида болалар ўйин майдончасининг қад ростлаганлиги янги уй соҳиблари, айниқса, болажонларни  қувонтирди. Ҳар жиҳатдан қулай, шинам, кенг ва ёруғ янги уйларнинг ёш оилаларга узоқ муддатли имтиёзли банк кредити асосида берилганлиги уй соҳиби бўлган ёшларга катта қулайлик яратади. 

- Конституциямизнинг 25 йиллик байрамини янги уйда кутиб олаётганимиздан қувончим чексиз, - дейди Андижон шаҳридаги 50-давлат махсус мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Насибахон Аҳмадалиева. - Икки нафар фарзандимиз бор. Янги уй соҳиби бўлганлигимиздан нафақат биз, балки  барча яқинларимиз ҳам хурсанд. Шу ўринда мен Ўзбекистон  ёшларига кўрсатилаётган эътибор учун Юртбошимизга чексиз миннатдорчилик билдираман.

Муаззам ИБРОҲИМОВА