+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

14 Дек 2017

ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ҚИЙНАЁТГАН МУАММОЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

Туманимизда 24 минг нафардан зиёд хотин-қиз истиқомат қилади. "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб эълон қилинган жорий йилда туман аҳолиси, хусусан, опа-сингилларимиз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг муаммолари ўрганиш ва ҳал этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда муҳтарам Президентимиз   Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан халқ, одамлар билан мулоқотнинг янги, самарали механизмлари жорий этилди. Бу хотин-қизларимиз фаолияти, турмуш тарзи билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишда кенг имкониятлар яратди.

Қўмитамиз томонидан бир қўли билан дунёни, бир қўли билан бешикни тебратаётган аёлларимизнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга бўлган эътибор, ғамхўрликни янада  ошириш,  эркин меҳнат қилиб, ўз иқтидор ва салоҳиятларини  тўлақонли намоён этишларига кўмаклашиш борасида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.

Туман ҳуқуқ-тартибот идоралари, таълим муассасалари,  "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, "Нуроний жамғармаси  туман бўлимлари, имом-хатиблар, отинойилар ва бошқа қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда айниқса, ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқароларга кўмаклашиш, оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар келиб чиқишининг олдини олиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш борасида олиб борилаётган ишлар ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан оилалардаги ижтимоий-иқтисодий ва маънавий муҳитни ўрганиш мақсадида  қатор ташкилотлар вакилларидан тузилган ишчи гуруҳ, шунингдек, секторлар доирасидаги ўрганишлар давомида опа-сингилларимизни қийнаётган қатор муаммолар ўрганилди, уларнинг кўпчилиги ижобий ҳал этилди.

Масалан, кўплаб кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатилди, 39 нафар хотин-қизга ўз хонадонларида тадбиркорликни йўлга қўйишлари учун имтиёзли кредитлар ажратилди. Уй-жойга муҳтож 5 нафар ногирон аёлга янги уй-жой, 13 нафарига замонавий тикув машинаси берилди.

Айниқса, оилаларни мустаҳкамлаш, қайнона-келин муносабатларини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Туманимизда "Сешанба - оилаларни мустаҳкамлаш куни" деб белгиланган. Шу куни оилалар билан алоҳида иш олиб борилмоқда. Корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган 103 бошланғич ташкилотларимиз етакчилари, "Қайноналар кенгаши" жамоатчилик тузилмаси,  маҳалла маслаҳатчилари, фаолларимиз, нуроний онахонларимиз кўмагида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 50 дан  ортиқ ажрашиш остонасида турган оилалар яраштирилди.

Аҳоли, айниқса, оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш, аёллар бандлигини таъминлаш, томорқадан унумли фойдаланиш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш орқали оилалар даромадларини ошириш борасида зарур ишлар йўлга қўйилди. Натижада қатор ишсиз фуқаролар доимий ва мавсумий иш билан таъминланди. Бундан ташқари, имконияти чекланган шахслар, уларнинг оилаларига керакли тиббий ёрдамлар кўрсатилди. Кам таъминланган оилаларга тадбиркорлар, ҳомийлар кўмагида моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Ҳар бир аёл у зиёли, ҳунарманд ёки ишчи бўладими, ким бўлишидан қатъи назар, оқила, юксак маънавиятга эга бўлиши зарур. Негаки маънавиятли аёл оиласида ҳам, жамиятда ҳам ҳеч қандай муаммолар келиб чиқишига йўл қўймайди. Бундай аёллар тарбиялаган фарзандлар ҳам юртимиз равнақи учун муносиб хизмат қиладиган   шахслар бўлиб камол топади.

Ёшлар тарбияси, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш масалалари ҳам диққат-марказимизда.  Ёшларимизни билимли, касб-ҳунарли, юксак маънавиятли қилиб тарбиялаш, турли ёт ғоялар, "оммавий маданият" кўринишлари таъсирига тушиб қолишларининг, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш борасида  ўтказилаётган тадбирларимиз ҳам яхши самара бермоқда. Хорижда ишлаб қайтган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш, улар билан суҳбатлар олиб бориш ҳамда бандлигини таъминлаш бўйича ҳам тизимли ишлар ташкил этилган.

Қўмитамиз қошидаги "Аёллар маслаҳат маркази" томонидан ҳам қатор ибратли ишлар олиб борилмоқда. Турли масалаларда марказга мурожаат қилган 193 нафар қиз-аёлларни қийнаётган муаммолар ижобий ҳал этилишига кўмак берилмоқда.  

Тўйлар ва бошқа маросимларни ихчам ва камчиқим қилиб ўтказиш, қуда-андалар ўртасидаги олди-бердиларни тартибга солиш, тўй билан боғлиқ тадбир ва маросимларни иложи борича бир кунда ўтказиш борасида махсус комиссия фаолият олиб бормоқда. Бунинг самараси ўлароқ, фуқароларимиз ортиқча дабдабага берилиш оиланинг моддий қийинчиликларга дучор қилибгина қолмай, кишиларимиз маънавиятига ҳам зиён келтиришини тушуниб етмоқдалар.

Мухтасар айтганда, туманимизда муҳтарам опа-сингилларимизнинг муаммоларини ҳал этиш, уларнинг хаёти ва турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган ишлар тизимли тарзда олиб борилмоқда.

 Нигорахон   ЖАББОРОВА,

Улуғнор тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси.