+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 28 Дек 2023
    Талабалар ташаббуслари қўллаб-қувватланади
    ёшлар ҳаёти Андижон давлат чет тиллар институтида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда институтнинг биринчи проректори Ботиржон Аҳмедов талабалар билан мулоқот ўтказди. Дастлаб у…
  • 28 Дек 2023
    Ватан ҳимояси - муқаддас бурч
    Мамлакатимизда ўтказилаётган "Ватанпарварлик" ойлиги доирасида Булоқбоши туманидаги 55- ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида "Ватан ҳимояси - муқаддас бурч" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ўқувчи ёшларнинг юртга…
  • 28 Дек 2023
    ҚИЗЛАР ТАРБИЯСИДА КИТОБНИНГ ЎРНИ
    "Китоб - беминнат устоз" деб ёзганди буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий. Дарҳақиқат, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи китобдир. Шунингдек, китоб тарбия…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

25 Нояб 2024

ҲАР БИР ШАХС ОИВ/ОИТС ХАСТАЛИГИДАН САҚЛАНИШНИ БИЛИШИ КЕРАК

Автор
Маколани бахоланг
(1 Овоз бериш)

1 декабрь - Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни

 

ОИТС(СПИД) касаллиги ҳақида жуда кўп эшитамиз. Бедаво хасталикка чалиниш сабаблари ва унинг оқибатлари борасида деярли барча бошланғич тушунчага эга. Шундай бўлишига қарамай, касалланган инсонлар сони камайиб қолаётгани йўқ. Демак, жамиятимизда касалликнинг олдини олиш бўйича ҳали кўп ҳаракат қилишимиз зарур. Инсониятга хавф солаётган дарди-бедаво касаллик билан ҳар куни, ҳар соатда курашишимиз зарурлигини унутмаслик даркор.  

Бунинг учун ҳар бир инсон ўзини ва ўзгани ҳимоя қилиши, маънавий ва маданий жавобгарликни ўз бурчи деб билиши керак. Қолаверса, ҳар бир киши ОИТС тўғрисида зарур билимларга эга бўлиши, ундан сақланишнинг чораларини яхши билиши лозим.

 

ОИВ бўйича вазият қандай?

Хозирги кунда, дунё бўйлаб 40 миллион нафардан ортиқ киши ОИВ билан яшайди. Бу кўрсаткичлар қуйидагича тақсимланади:, Аёллар: 5 фоиз, яъни тахминан 20,7 миллион, эркаклар: 4 фоиз, тахминан 18,6 миллион киши. Болалар (15 ёшгача): 1,7 миллион, бу умумий миқдорнинг тахминан 4,4 фоизини ташкил этади.  Йилига тахминан 1,3 миллион янги ҳолатлар қайд eтилиб, 630 минг киши ОИВ билан боғлиқ касалликлардан вафот этмоқда. Вилоятимизда хам ОИВ инфекцияси билан яшовчилар сони бир неча минг нафарни ташкил қилади. Вилоятнинг ҳар бир ҳудудида ОИВ инфекцияси расман рўйхатга олинган.         

ОИВ инфекциясининг олдини олиш бўйича ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган қарорлар ижроси доирасиджа республикамиз, жумладан, вилоятимизда ҳам кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда.  Касалликни онадан болага ўтишни камайтириш бўйича саъй-ҳаракатлар натижасида аёллар ва болалар учун махсус хизматлар кeнгайтирилмоқда.

 

Хўш, одамлар ундан қандай ҳимояланишлари лозим?

Касаллик фақат одамдан одамга зино, зарарсизлантирилмаган кесувчи, санчилувчи асбоб-ускуналар орқали ҳамда онадан болага юқади. Шунингдек, тиш чўткаси, татуировка, маникьюр, педикьюр орқали ҳам юқиши мумкин. ОИВ инфекциясининг асосий хусусияти шундаки, у узоқ вақтгача ҳеч қандай белгиларсиз кечади. ОИВни юқтирган кишилар узоқ йиллар давомида ўзларини соғлом сезадилар.

Вилоятимизда ОИВ инфекцияси профилактикаси борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда, кенг кўламли тушунтириш, тарғибот ишлари олимб борилмоқда. 

Соғлом ва мустаҳкам оила қуришни мақсад қилган одам ҳалол жуфтлик асосида покиза ҳаёт тарзини танлайди. Ўз ҳиссиётлари ва нафсини жиловлай олмаган, ўзини ва ўзгалар ҳаётига бефарқларга кескин чоралар кўриш вақти келди. Бундай тоифа шахсларнинг хатти-ҳаракатлари хунук оқибатларга олиб келишини атрофдаги воқеа-ҳодисалардан кўриб-билиб турибмиз.

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги тизимида  фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар иштирокида  “Ноқонуний никоҳнинг олдини олиш”, “Эрта турмушнинг олдини олиш” ва “Оила қуришда тиббий кўрикнинг аҳамияти”, “ОИТС иллатига қарши курашиш” мавзуларида семинар, учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад, ёш оилаларни юқумли касалликлардан ҳимоя қилиш, оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмонан ва руҳан тетик фарзандларни вояга етказишдир. 

 

Хурматли талабалар!

ОИВ инфекциясидан сақланиш ўз қўлимизда, ОИВ/ОИТС бўйича эгаллаган билимларимизни барчага етказишимиз, касалликни профилактика қилиш учун кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оиширишимиз зарур.

Бизлар ОИВ/ОИТСни тарғиб қилиш учун аввало оиламизга, яқинларимизга, дўст-биродарларимизга ушбу касалликдан қандай сақланиш керак ва уни юқтириб олиш қандай оқибатларга олиб келиши тўғрисида тушунтиришимиз керак.

1 декабрь - Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни  муносабати билан  шу кунларда мавзу доирасида кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда. Ишонамизки, ана шу тадбирларимиз тарғибот ишлари самарадорлигини янада оширади.

Ҳар бир эркак, аёл, айниқса, ёшлар ОИТСнинг келиб чиқиш сабабларини яхши англаб, ўз хулқ-атворлари, турмуш тарзини тўғри ташкил этса, ушбу хасталик чангалига тушмасликлари аниқ.

 

Ш.ТОДЖИМАТОВ,

Андижон вилояти ОИТСга қарши кураш маркази бош врачи ўринбосари.

 

М.ЗУЛУНОВА,

Қўқон университети Андижон филиали тиббиёт факултети даволаш иши йўналиши 2-курс талабаси 

Прочитано 1758 раз