+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 28 Дек 2023
    Талабалар ташаббуслари қўллаб-қувватланади
    ёшлар ҳаёти Андижон давлат чет тиллар институтида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда институтнинг биринчи проректори Ботиржон Аҳмедов талабалар билан мулоқот ўтказди. Дастлаб у…
  • 28 Дек 2023
    Ватан ҳимояси - муқаддас бурч
    Мамлакатимизда ўтказилаётган "Ватанпарварлик" ойлиги доирасида Булоқбоши туманидаги 55- ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида "Ватан ҳимояси - муқаддас бурч" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ўқувчи ёшларнинг юртга…
  • 28 Дек 2023
    ҚИЗЛАР ТАРБИЯСИДА КИТОБНИНГ ЎРНИ
    "Китоб - беминнат устоз" деб ёзганди буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий. Дарҳақиқат, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи китобдир. Шунингдек, китоб тарбия…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

28 Окт 2023

Жамоатчилик назорати: тарихи, замонавий қарашлар ва ёндашувлар

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

муносабат

Давлат ва жамият бошқаруви мураккаб жараён бўлиб, уни ташкил этиш ва бошқариш бўйича турли хил модел, бошқарув шакллари ҳамда йўллари ишлаб чиқилган. Инсоният томонидан минг йиллар давомида "тараққийпарвар давлат", "комил жамият" барпо этиш ғояси илгари сурилган бўлиб, фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат инсоният томонидан асос солинган давлат ва жамият ҳаётининг энг олий шакллари ҳисобланади.

Тарихан жамоатчилик назорати фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг муҳим шарти ҳисобланади. Жамоатчилик назорати бўлмаган ёки у етарли даражада кучга эга бўлмаган мамлакатда фуқаролик жамияти  шаклланишини ҳам тасаввур қилиш қийин.

Давлатимиз раҳбари Ш. М. Мирзиёев таъкидлаганидек, жамоатчилик назорати, бу фақатгина давлат идоралари фаолияти устидан назорат эмас, балки жамиятнинг ўзини ўзи бошқариш усули, бошқача айтганда, фуқаролик жамиятини тараққий топтиришнинг муҳим омилларидан биридир.

Тарихда давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратининг олиб борилиши бўйича буюк аллома ва файласуфлар асарлари орқали келтириб ўтилган кўплаб мисоллар мавжуд.

Хусусан, қадимги юнон файласуфи Арасту (милоддан аввалги 384-322) ўз асарларида халқнинг мансабдор шахслар ва   ҳукмдорлар устидан назоратини давлатнинг сиёсий барқарорлиги ҳамда гуллаб-яшнашининг энг муҳим шартларидан бири деб ҳисоблаган.

Юртимизда ҳам жамоатчилик назорати институти узоқ тарихий илдизларга эга. Инсоният тафаккури тамаддунида ўз асарлари билан улкан из қолдирган Абу Наср Форобий (873-950) ўзининг "Фозил одамлар шаҳри" асари орқали қонун устувор бўлган адолатли жамият тушунчасини теран таҳлил қилган. Унга кўра, фуқаролик жамиятининг ҳар бир ахлоқли аъзосида ўн икки хислат бўлиши, адолат учун курашиш, ҳақиқатни ҳар нарсадан устун деб билиш, энг муҳими, яхши инсоний фазилатларга эга бўлиш жамият аъзоларининг бош мақсади бўлиши, инсонлар маънавиятли, маърифатли, ижтимоий масъулияти юксак бўлиши лозим.

Бугун Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим омилига айланмоқда.

Жамоатчилик назорати    институтининг ҳуқуқий асослари, энг аввало, Конституциямизнинг 36-моддасида келтирилган бўлиб, унга кўра фуқаролар жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эга. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда шакллантириш, шунингдек, давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назорати воситасида амалга оширилади. Давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш тартиби қонун билан белгиланади.

Конституциямизнинг 49-моддасида давлат фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти устидан, 148-моддасида эса фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтларининг республика Давлат бюджетининг шакллантирилиши ҳамда ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириши қатъий белгиланган.

Бош қомусимизда жамоатчилик назорати ва унинг субъектлари ҳисобланган фуқаролик жамияти институтлари ҳақидаги конституциявий нормалар "Сиёсий ҳуқуқлар" деб номланган VIII бобда, "Фуқаролик жамияти  институтлари" деб номланган XIII бобда, "Оммавий ахборот воситалари" деб номланган XV бобда, "Маҳаллий давлат ҳокимияти асослари. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари" деб номланган XXI бобда ўз ифодасини топган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг "Жамоатчилик назорати тўғрисида"ги қонунида жамоатчилик назоратининг 4 та асосий субъекти назарда тутилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари мазкур фаолиятни амалга оширади.  Шунингдек, жамоатчилик назорати жамоатчилик кенгашлари, комиссиялари ва бошқа жамоатчилик ташкилий тузилмалари томонидан ҳам қонунга мувофиқ амалга оширилиши мумкин.

Ҳозирги даврда маҳаллаларда жамоатчилик эшитувларини ташкил этиш жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг муҳим механизми ҳисобланади.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг кўплаб ваколатлари фуқаролик жамияти институтларига берилаётган бугунги кунда маҳалла фуқаролар йиғинлари ўз ваколатларидан тўла фойдалана олмаётгани кузатилмоқда. Ҳаттоки, айрим МФЙ кенгашларида йил давомида бирор марта ҳам жамоатчилик эшитувлари ўтказилмаган.

Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йиллар мобайнидаги ривожланиш йўлининг асоси ҳисобланган муҳим ҳужжат - Тараққиёт стратегиясининг "Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш" номли биринчи устувор йўналишида таъсирчан жамоатчилик назоратини ривожлантириш алоҳида мақсад сифатида мустаҳкамлаб қўйилгани, бежиз эмас.

Хусусан, Тараққиёт  стратегиясининг 12-мақсади "Таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш" деб номланиб, унда жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий шаклларини ривожлантириш, жамоавий мурожаатлар асосида ҳудудий, тармоқ ва давлат дастурлари ижро сифатини текшириш амалиётини жорий этиш, айрим давлат функцияларини амалга ошириш жараёнига жамоатчилик назорати субъектларини кенг жалб қилиш, оммавий ахборот воситаларининг роли ва журналистларнинг касбий  фаолияти ҳимоясини янада кучайтириш масалалари ўз ифодасини топган.

Бугун, амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида жамоатчилик назоратини янги босқичга олиб чиқиш, ҳар бир соҳада унинг имкониятларидан унумли фойдаланиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Чунки жамоатчилик назоратини кенгайтириш давлат ва жамият тараққиётининг барча жабҳаларида ўз самарасини бериши шубҳасиз.

 

Равшанбек АБДУРАҲИМОВ,

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси етакчи мутахассиси.

Прочитано 362 раз