+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 28 Дек 2023
    Талабалар ташаббуслари қўллаб-қувватланади
    ёшлар ҳаёти Андижон давлат чет тиллар институтида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда институтнинг биринчи проректори Ботиржон Аҳмедов талабалар билан мулоқот ўтказди. Дастлаб у…
  • 28 Дек 2023
    Ватан ҳимояси - муқаддас бурч
    Мамлакатимизда ўтказилаётган "Ватанпарварлик" ойлиги доирасида Булоқбоши туманидаги 55- ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида "Ватан ҳимояси - муқаддас бурч" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ўқувчи ёшларнинг юртга…
  • 28 Дек 2023
    ҚИЗЛАР ТАРБИЯСИДА КИТОБНИНГ ЎРНИ
    "Китоб - беминнат устоз" деб ёзганди буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий. Дарҳақиқат, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи китобдир. Шунингдек, китоб тарбия…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

28 Окт 2023

ХАЛҚИМИЗНИНГ МАЪНАВИЙ МУЛКИ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

фикр

Тил - ҳар бир халқнинг, ҳар бир миллатнинг тарихини, маънавиятини, маданиятини ифодаловчи воситадир. Айнан шунинг учун ҳам тил Давлат суверенитетининг асосларидан бири сифатида эътироф этилади.

Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун  миллий ўзлик ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, мамлакатимиз сиёсий ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида ғоят муҳим ўрин эгаллаб келаётган буюк қадриятдир.

Дарҳақиқат, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлиги ўзбек халқининг сиёсий ва маданий ҳаётида энг йирик  воқеалардан бири бўлганди. Эндиликда биз қанчадан-қанча улуғ боболаримиз илмий меросларини, маънавий мерос ҳисобланмиш ҳикмат дурдоналарини, бадиий, тарихий мемуар асарларини ўз она тилимизда севиб мутолаа қилмоқдамиз. Айни дамда давлатимизнинг муҳим ҳужжатлари ҳам шу тилда ёзилмоқда. Она тилимиз давлатлараро мулоқотларда, дунёнинг нуфузли минбарларида, халқаро анжуманларда ҳам кенг қўлланилмоқда, Ҳатто Президентимиз Ш. Мирзиёев ҳам илк бор БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида давлат тилида нутқ сўзлаши тилимизнинг янада юксаклиги, она тилимизга бўлган эътибори ва ҳурмати рамзидир.

Ҳақиқатдан ҳам, тил инсон учун берилган буюк неъмат, миллий маданиятнинг ҳам муҳим таркибий қисмидир. У нафақат, алоқа қуроли, балки, инсон шахсини фазл-у камолга етакловчи, унинг хулқ-у одоби, инсоний фазилатлари   уйғунлигини таъминловчи ибрат ва тарбия манбаи  ҳамдир.

Сўнгги йилларда юртимиз ёшлари ўртасида чет тилларини ўрганишга қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Бу бир тарафдан қувонарли ҳолат, албатта. Лекин ана шу ёшлар ўз она тилларини қай даражада билишади? Афсуски, ана шу ёшларнинг кўпчилиги ўз она тилида тўлиқ мукаммал гаплаша олишмайди. Тилни ҳурмат қилган одам, тилимизга четдан кириб келаётган сўзларни агар ўз тилимизда муқобили бўлса, имкон қадар ишлатмаслиги керак. Кўпинча инглиз тилини билган одам инглизча, рус тилини билган одам русча, турк тилини билган туркча сўзларни муомалада кўпроқ қўшиб ишлатишини кўрамиз. Бу сўзлашиш маданияти эмас. Қолаверса, бизнинг тилимизни ўрганаётган ўзга миллат вакиллари ҳам энг аввало, бизнинг мулоқот маданиятимизга эътибор берадилар. Биздан ўрганади ва ўрнак олишади.

Ўз она тилини ҳурмат қилган халқ ўзлигини, ўз ғурурини асраб-авайлаган бўлади. Она тилини севиш ҳам ватанпарварлик белгиси, аждодлар руҳига ҳурмат рамзидир. Шундай экан, ўзбекман деган инсон, айниқса  тил муаллимлари тилимизнинг беқиёслигини келгуси авлодга теран етказишимиз муқаддас бурчимиз эканлигини асло унутмаслигимиз керак. Шунингдек, айни дамда ёшларимиз онгига мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий жиҳатдан тараққий этиши,  халқаро обрў-эътиборининг юксалиши учун она тилимизни янада бойитиш, уни пухта эгаллашимизга ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ эканлигини такрор ва такрор уқтиришимиз зарур. Зеро, Президентимиз таъкидлаганларидек, "Ҳар биримиз давлат тилига бўлган эътиборни мустақилликка бўлган эътибор деб, давлат тилига эҳтиром ва садоқатни она Ватанга эҳтиром ва садоқат деб билишимиз, шундай қарашни ҳаётимиз қоидасига айлантиришимиз лозим".

 

Наимахон МУЛАХУНОВА,

Бобур номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази бош мутахассиси.

Прочитано 342 раз