Версия для печати
28 Янв 2021

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилайлик!

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Вилоятимизда куз-қиш мавсумига тайёргарлик, умуман, ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олиш бўйича ФВБ ходимлари томонидан кенг кўламли профилактик тадбирлар олиб борилмоқда. Шунга қарамасдан, асосан, аҳоли яшаш хонадонларида ёнғинлар келиб чиқаётганлиги барчамизни ташвишга солади.

Юз берган ёнғин ҳолатлари ўрганилганда, уларнинг аксарияти айрим шахсларнинг эътиборсизлиги, оддий ёнғин қоидаларига амал қилинмаганлиги, иситиш печларининг назоратсиз қолдирилганлиги туфайли келиб чиққанлиги аниқланди.

Ёнғинлар билан боғлиқ нохуш ҳолатлар юзага келмаслиги учун фуқароларимиз ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилишлари, талабга жавоб бермайдиган, қўлбола, ностандарт, носоз газ ва электр жиҳозларидан фойдаланмасликлари лозим. Бундан ташқари, газ тармоғига резина шланг орқали уланиш, носоз мўрилардан фойдаланиш, хонадонидаги иситиш воситаларини асло назоратсиз қолдирмасликлари керак. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига эътиборсиз қараш ўта оғир оқибатларга, кимнингдир уй-жойи ёниб кулга айланишига, куйиб тан жароҳати олишга, ҳатто ҳалок бўлишига сабаб бўлиши мумкин.

Азиз юртдошлар! Ёнғин қисқа вақт ичида уй-жойимизни, мол-мулкимизни ёндириб кулга айлантириши мумкин. Шунинг учун ҳамиша ҳушёр бўлайлик, анг асосийси, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилайлик, шундагина ёнғин балоси бизга таҳдид сола олмайди.

Искандар ЭРГАШБОЕВ,

 

 Андижон вилояти ФВБ  "Uz-Dong Yang Co" қўшма корхоналари БЁХТТЭБ мутахассиси, сержант.

Прочитано 727 раз
Super User

Последнее от Super User