+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

27 Нояб 2020

Профилактика - ОИВ инфекциясининг олдини олишдаги муҳим қадам

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

1 декабрь - Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни

 

ОИВ инфекцияси билан яшаётган аёлларнинг кўпчилиги ҳомиладорликни сақлаб қолиш ва ОИВ инфекциясидан озод бўлган соғлом бола туғишни истайдилар. Бироқ, ҳеч қандай чоралар кўрилмаса, сунъий озиқланишдаги чақалоқларда ОИВ инфекциясини онадан болага юқиш хавфи 15-30 фоизни ташкил қилади. Гўдак ОИВ инфекциясини она қорнидалигида, туғиш пайти ёки кўкрак сути билан озиқланиш даврида юқтириши мумкин.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тўртта йўналишдан иборат бўлган чақалоқларда ва ёш болаларда ОИВ инфекциясининг олдини олиш бўйича комплекс стратегияни тарғиб этади. Булар - ОИВ инфекциясини бирламчи тарзда олдини олиш,  ОИВ билан касалланган аёлларда исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш, инфекциянинг онадан болага юқиш профилактикаси (ОБЮП), ОИВ билан касалланган оналар ва уларнинг оилаларига даволанишда ёрдам бериш ва қўллаб-қувватлашни таъминлаш.

Стратегиянинг учинчи таркибий қисми - ОИВ инфекциясини онадан болага юқиш профилактикаси бўлиб, бугунги кунда унинг самарали усуллари мавжуд. Ушбу усуллар мавжуд бўлган ва қўлланиладиган жойларда касалликни онадан болага юқиши эҳтимолини  камайтиришга эришиб    келинмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан "ОИВ инфекцияли оналардан туғилган 6 ойликкача бўлган болаларни сунъий қуруқ сут аралашмалари билан узлуксиз таъминлаш" тўғрисидаги Низом ижросини таъминлаш мақсадида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан келтирилган қуруқ сут аралашмалари 6 ойликкача бўлган болаларга тарқатиб келинмоқда.

Умуман, профилактика тадбирлари ОИВ инфекциясининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Нигора САТҚУЛОВА,

вилоят ОИТС га қарши кураш маркази

 

акушер-гинекологи.

Прочитано 730 раз