+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

27 Нояб 2020

Конституция биз учун маёқдир

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун

Айни кунда халқимизнинг миллий ва тарихий қадриятларига асосланган, халқаро талабларга тўла жавоб бера оладиган тўрт босқичли таълим тизими жорий этилган. Ушбу тизим ватанимиз равнақини таъминловчи интеллектуал салоҳиятли, ҳеч кимдан кам бўлмаган билимдон ва баркамол авлодни тарбиялаш ва вояга етказишдек масъулиятли вазифани адо этишни ўз олдига қўйган. Мазкур йўналишдаги ишларни амалга ошириш, ҳар жиҳатдан етук ёшларнинг камол топишида мамлакатимиз конституциясининг ўрни ва роли шубҳасиз, муҳим аҳамият касб этади.

Конституция давлатнинг асосий қонуни сифатида узоқ муддат ҳаракатда бўлишга ва барқарор амал қилишга мўжалланган ҳамда жамиятдаги барча қонунларнинг қабул қилинишига асос бўлган олий ҳуқуқий кучга эга муҳим ҳужжатдир. Ўзбекистонда адолатли фуқаролик жамиятни шакллантириш ҳамда демократик-ҳуқуқий давлат барпо этишда бош ҳуқуқий омил ҳисобланган, қолаверса, фаолиятимиз, ҳаётимизда муҳим аҳамият касб этувчи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг жамиятдаги аҳамиятини, мазмун-моҳиятини ҳар биримиз яхши билишимиз ва англашимиз керак.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий тамойиллари - фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчларини, жамият ва шахс ўртасидаги муносабатлар, жамиятнинг иқтисодий асослари, республикамизнинг маъмурий-ҳудудий ва давлат тузилиши, сайлов тизими, давлат ҳокимияти, олий ва маҳаллий органларнинг тузилиши, уларнинг ваколатлари ва жамият ҳаёти билан боғлиқ бошқа асосий йўналишлардан иборат бўлиб, уларнинг замирида давлат ва халқ тинчлиги, мамлакат тараққиёти мужассамдир. Хусусан, Конституциямизнинг муқаддимасидаёқ ўзбек халқининг одамийлик, инсонпарварлик, бағрикенглик фазилатлари, демократия ва адолат ғояларига содиқлиги, давлатимизнинг бош мақсади фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни таъминлаш эканлиги баён этилган.

Демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва ривожлантиришда аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий-демократик давлат тизими ва унинг моҳиятини чуқур ўрганишлари, қонунларни билишлари муҳимдир. Хусусан, ҳуқуқий, қолаверса,   конституциямизга оид билимларимизни доимий юксалтириб боришимиз лозим. Бу эса қонунлар ижросини таъминлаш, мамлакатда қабул қилинган ва амалда бўлган меъёрий ҳужжатларни ҳаётга татбиқ этиш, давлат ҳокимияти органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Мустақиллик ва унинг меваси бўлган мамлакатимиз Бош Қомуси халқимизга кенг имкониятлар эшигини очиб берди, миллий, умуминсоний ва маънавий қадриятларимизни ривожлантиришга имкон очилди. Конституция биз учун маёқдир. Шу боис ҳам айни кунда бизнинг энг асосий вазифаларимиздан бири Конституциямизни мукаммал ўрганиш орқали Ўзбекистонда адолатли фуқаролик жамиятни шакллантиришга, демократик ҳуқуқий давлат барпо этишга ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшишдир.

 

Гулчеҳра АНОРБОЕВА,

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Андижон академик лицейи Ахборот-ресурс маркази раҳбари.

Прочитано 718 раз