Версия для печати
10 Сен 2020

ТЕРРОРИЗМ ВА ЭКСТРЕМИЗМ - ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Инсоният бугунги кунда жуда кўп муаммолар қаршисида турибди. Мазкур муаммолар қаторига ижтимоий ҳаётнинг турли соҳалари, жумладан, экология, демографик масалалар, айрим давлатларда ҳамон ҳукм сураётган ўлим жазоси, тиббиёт соҳасида эришилаётган оламшумул ютуқларни ҳуқуқий тартибга солиш масалалари, трансмиллий жиноятчиликка қарши кураш доирасида юзага келаётган халқаро муаммолар ва бошқаларни киритиш мумкин. Айниқса, терроризм ва унинг салбий оқибатлари бугунги кунда кўплаб давлатлар ва халқлар тўқнаш келаётган муаммолардан биридир.

Терроризм - қўрқитиш, ваҳимага солиш ва жамиятда беқарорликни келтириб чиқаришга қаратилган хатти-ҳаракатлардир. Бугун дунёда бу балодан азият чекмаган бирорта давлат йўқ. Ўз манфаати йўлида ҳеч нарсадан тап тормайдиган тузилмалар ўз ғаразли мақсадларига эришиш йўлида ёшлардан фойдаланишни кўзда тутганлар.

Дин кишиларни ҳамиша яхшиликка, эзгу ишларга чорлаган. Жумладан, ота-боболаримизнинг муқаддас эътиқоди бўлган ислом дини орқали халқимиз минг йиллар мобайнида бой маънавияти ва мероси, ўзлигини омон сақлаб келаётир. Афсуски, экстремистик оқимлар одамларнинг ана шу эътиқоди ва диний ҳиссиётларидан фойдаланиб, уларни тўғри йўлдан адаштиришга, шу орқали мўмай пул топишни ўзларига касб қилиб олган.

Инсоният тарихидан маълумки, ҳар бир даврда инсоният мудҳиш жараёнларга қарши  курашиб келган. Бугунги кунга келиб ҳам диний экстремистик ва террористик ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган қабиҳ хатти-ҳаракатларга қарши дунё ҳамжамияти биргаликда кураш олиб бормоқда.

Жумладан, мамлакатимизда ҳам давлатимиз суверенитети, миллий хавфсизлигига раҳна солувчи, тинч ҳаётимизни издан чиқарувчи терроризм ва экстремизм балосига қарши  кураш бўйича ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилган, ана шу иллатни олдини олиш бўйича  қатъий ишлар олиб борилмоқда. Бу борада ҳар бир фуқаро аввало, огоҳлик ва ҳушёрликни унутмаслиги лозим. Шу орқали юртимиз, оилаларимиз тинчлиги, фаровон ҳаётимизни асрай оламиз.

Х.ЮЛБАРСОВ,

вилоят ИИБ Транспортда ХТБ ХПГ инспектори, лейтенант.

 Р.АЗИМОВ,

Транспортда ХТБ Т ва ЭҚКГ катта тезкор вакили, капитан.

Прочитано 714 раз
Super User

Последнее от Super User