Версия для печати
27 Авг 2020

АҲОЛИДАН ТЎЛОВЛАР УЧУН ПУЛ УНДИРАЁТГАН СОХТА ХОДИМЛАРГА АЛДАНИБ ҚОЛМАНГ!

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Огоҳлик!

Давлат ёнғин назорати хизмати ходимлари талаби билан фуқаролардан тўлов олиниши тўғрими? Бу саволга Адлия вазирлиги мутахассислари жавоб беради.

Аҳоли орасида, айниқса, туманларда махсус форма кийиб юрган ёки шу либосга жуда ўхшаш кийимдаги шахслар ўзларини "давлат ёнғин назорати хизмати ходими" сифатида таништириб, фуқаролардан 20-40 минг сўм атрофида ноқонуний йиғим ундираётгани ҳолатлари кузатилмоқда.

Шу ҳақдаги мурожаатлар ўрганилганда, ушбу ҳаракатлар турли хил шаклда ташкил этилган, асосан номида "ёнғин", "олов", "қарши курашиш",        "хавфсизлик", "ҳимоя" каби сўзлардан иборат бўлган ва ёнғиннинг олдини олиш акс этган турли хил рамзлар туширилган муҳр-штамплардан фойдаланиб келаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилаётгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат бўйича Адлия вазирлиги айрим шахслар томонидан ўзларини "давлат ёнғин назорати хизмати ходими" сифатида таништирган ҳолда, ёлғон маълумотлар асосида фуқаролардан мажбурий тўлов тўланишини талаб этиш ноқонунийлигини маълум қилади.

Фуқаролар мажбурий тарзда қуйидаги коммунал хизматлар:

- ичимлик суви;

- иссиқлик энергияси ва иссиқ сув;

- электр энергияси;

- табиий газ таъминоти;

- сувоқава хизмати учун тўловларни белгиланган тартибда тўлаб бориши лозим.

Шу ўринда такроран маълум қилинадики, ёнғин ва унинг олдини олиш билан боғлиқ бирон-бир тўлаб борилиши шарт бўлган тўлов қонунчиликда мавжуд эмас.

Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги        кодексга мувофиқ, формали кийим-бош кийиб юриши назарда тутилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим-бошини бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар томонидан кийиб юриш учун жавобгарлик белгиланган.

Шундай экан, дуч келган одамга тўлов учун пул беришдан кўра тўловни банк ёки электрон хизматлар орқали тўлаш мақсадга мувофиқ. 

 

 

ЎзАдан олинди.

Прочитано 715 раз
Super User

Последнее от Super User