+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

10 Апр 2020

Карантин иш стажини ҳисоблашга қандай таъсир қилади?

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Бу ҳақда билиб олинг!

Карантин иш стажини ҳисоблашга қандай таъсир қилади? Коронавирус пандемияси туфайли ҳамма уйда қолмоқда. Карантин бўлса-да, ҳаёт ташвишларидан бир дақиқа ҳам тўхтаётганимиз йўқ. Ҳаёт давом этмоқда.

Шу боис ҳам янги ҳаёт тарзи билан боғлиқ кўплаб саволлар пайдо бўлмоқда. Хусусан, пенсия масаласида. Ана шундай саволлардан бирининг мазмуни шундай "ўқитувчи бўлиб ишлайман, нафақага чиқишимга 4 ой қолган. Карантин эълон қилинди. Ҳозирда ишламаётганим, келажакда пенсия тайинлашда иш стажимни ҳисоблашга қандай таъсир кўрсатади?

Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонунга кўра, 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун - ходим бажарган ҳар қандай иш, агар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган бўлса иш стажига қўшиб ҳисобланади.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартда қабул қилинган "Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонда эса мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактаблари алоҳида кўрсатиб ўтилган. Ушбу муассасалар фаолияти тўхтатилган даврда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим мактаблари бошланғич синфлари ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик таътилдан фойдаланиш графигидан қатъи назар, йиллик таътил тақдим этилиши белгиланган.

- Айни вақтда архив идоралари карантинда. Агар бугун ҳужжат йиғиш учун сарфланадиган 60 кунлик муддат ўтиб, ҳужжатларни топшириш кечикса, 2 ойлик пенсия куйиши мумкинми?

- Тегишли қонунга кўра, ёшга доир пенсия уни олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб олтмиш кун ичида уни сўраб мурожаат этилган бўлса, пенсия ёшига тўлган кундан эътиборан тайинланади.

Бунда ногиронлик пенсияси - агар ногиронлик белгиланган кундан бошлаб олтмиш кун ичида пенсия сўраб мурожаат этилган бўлса, ТМЭК ногиронликни белгилаган кундан тайинланади.

Шунингдек, пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза почта орқали юборилиши мумкин ва бунда барча зарур ҳужжатлар ҳам илова қилинган бўлиши керак. Ушбу аризани жўнатишнинг почта штемпелида кўрсатилган санаси пенсия сўраб мурожаат этилган кун ҳисобланади.

Аризага барча зарур ҳужжатлар илова қилинмаган ҳолларда, Пенсия жамғармаси бўлими қўшимча яна қандай ҳужжатлар тақдим этилиши лозимлигини ташкилот маъмуриятига ёки ариза берувчига маълум қилади. Агар улар қўшимча ҳужжатлар тақдим этилиши лозимлиги тўғрисида хабарнома олинган кундан бошлаб уч ойдан кечикмай тақдим этилса, пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза қабул қилинган кун пенсия тайинлаш учун мурожаат қилинган кун ҳисобланади.

 

ЎзАдан олинди.

 

Прочитано 763 раз