+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

10 Апр 2020

Шифокор Жуманазар Бекназаров: Дунёдаги даҳшатли касалликлар, вабо ва коронавирус ҳақида

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Қизиқарли суҳбат

Инсоният минг-минг йиллар давомида турли тало-тўпларни бошидан кечирди. Тиббиёт фанлари доктори, профессор Жуманазар Бекназаров билан ЎзА мухбири дунё тарихида учраган касалликлар хусусида суҳбатлашди. Қуйида ана шу суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Инсоният ўз даврида давоси бўлмаган кўплаб касалликларга дуч келган. Уларнинг тарихидан бизни хабардор этсангиз.

- Қора чечак номини олган пандемия 1870-1873 йилларда Бельгия, Бавария, Нидерландия, Англия, Австрия мамлакатларида тарқалиб, 300-500 миллион одамларнинг ёстиғини қуритган эди. Чума пандемияси XIV асрда даҳшатли тус олиб 30 миллион, 1894-1904 йилларда Хитой ва Индонезияда 6 миллиондан ортиқ одамларнинг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлганди.

Гриппга оид пандемия ҳам даҳшатли тус олганлигининг далили шуки, 1918-1958 йиллар оралиғида Испанияда юз миллион, Гонконгда 1 миллион, Осиёда эса 70 минг одам ҳаёт билан хайрлашдилар.

Энг даҳшатли ўлат-пандемия вабо касаллиги тарқалиши ҳисобланади. Шу пайтгача бу касаллик пандемияси Ер юзида 7 марта содир бўлиб (1816-1923) барчасида 140 миллиондан ортиқ одам нобуд бўлган.

- Европа олимлари томонидан Шайх-ур Раис унвонига сазовор бўлган Абу Али ибн Сино ўзининг "Тиб қонунлари" китобининг 3-жилдида айнан ўлатлар билан боғлиқ иситмалар ҳақида сўз юритади. Мутафаккирнинг фикрича, туриб қолган сув каби ҳавода ҳам чириш кузатилади. Шу ҳақда маълумот берсангиз.

- Вабонинг қўзғатувчиси баццилло бўлиб асосан оғиздан киради. Ошқозон-ичак системасини зарарлаб, ич кетишини кучайтиради ва одамлар сувсизлик, тана қуришидан вафот этади. Бу касаллик учраган   пайтлар қон томирига физиологик суюқлик қуйиб даволашнинг иложи бўлмаган. Касал қанчалик суюқлик ичсаям суюқлик қонга сурилмай ташқарига чиқиб кетаверган. Натижада қон қуюқлашиб ҳаётий муҳим аъзоларни кислород билан таъминлай олмай қолгани сабабли ўлим содир бўлган. Бу касаллик ювилмаган қўлдан юқади. Эътибор қилган бўлсангиз бундай касалликлар Европа мамлакатларида кўпроқ тарқалган. Чунки у ерда гигиенага риоя қилиш жуда паст даражада бўлган.

 

- Ўлат пандемиясининг қўзғатувчиси билан грипп пандемиясининг қўзғатувчиси бир-биридан қандай фарқ қилади?

- Вабо вибирёни оддий микроскопда кўринади. Вабо вибирёни фақат қўл орқали юқади. Тоза сувга умумий ифлос сувнинг аралашиши вабонинг тарқалишига ҳам заминдир. Ана шу сувни ичган жойда ўлат пайдо бўлади. Чума, чечак, вабо баъзи йилларда пандемияга сабаб бўлган сил, қорин тифи, полимилет касалликларининг қўзғатувчиси битта. Шу туфайли бу касалликларга қарши курашиш йўли яхши маълум.

Гриппнинг тарқатувчиси вирус оддий микроскопда кўринмайди. Уни электрон микроскопда кўриш мумкин. Грипп вируси ҳам қўл, ҳам нафас аъзолари томонидан юқади. Касал нафас олган ҳаводан соғ одам нафас олса грипп юқади.

Лекин охирги йилларда грипп қўзғатувчиларига кураш борасида ҳам муваффақиятларга эришилди. Масалан, 2009-2010 йилларда тарқалган чўчқа гриппида 16000 нафар, 2003-2008 йиллардаги қуш гриппида 160 одам ҳаёт билан видолашди.

- Улуғ табиб биз юқорида таъкидлаган касалга чалинганлар хонасини салқин сақлаш, ҳавосини яхшилаш, ҳўл мевалар, райҳонлар, совуқлик дарахт новдаларини қўйишни тавсия этади. Яъни хона ҳавосининг чиришига йўл қўймасликни таъкидлайди. Бу тавсиялар коронавирусга чалинган беморлар учун қай даражада аҳамиятли?

- Коронавирус ривожланмаслиги учун уйнинг ҳавосида ҳам вирус бўлмаслиги керак. Тупук, сўлак билан тушган вирус ҳавода учиб юриш хусусиятига эга. Уйнинг ҳавосини тез-тез тозалаб туриш керак. Қўл тегизиладиган жойларни антисептик воситалар, аралашма хлор билан тозалаб туриш зарур. Коронавирус гриппнинг бир тури. Коронавирус ўзининг ирсий генини ўзгартириб, мутацияланиш хусусиятига эга. Унинг олтидан ортиқ генларни ўзгартирган тури бор. Мутациясини тез-тез ўзгартириб турганлиги сабабли уни йўқотишга қарши вакцина ишлаб чиқилмаган. Масалан, дифтерия, палимилет, кўкйўтал, қизамиқ, чечак, сувчечакнинг қўзғовчиси битта бўлгани учун бир хил вакцинада улар тугатилган. Коронавирус илгари ҳайвонларда учрагани, одамларда учрамагани учун вакцина яратишга ҳаракат қилинмаган. Ана энди у ўзининг мутациясини ўзгартириб одамларга юққанидан кейин вакцина яратишга ҳаракат бошланиб кетди. Лекин ҳали яратилгани йўқ. Фақат унинг келиб чиқиши, инсон организмида ривожланиши илмий тадқиқ этилмаганлиги афсусланарлидир. Короновирусга қарши кураш аллақачон бошланган ва унга қарши эмлаш воситаси топилгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.

Республикамизда Президентимизнинг қатъий ва кескин чора-тадбирлари туфайли коронавируснинг кенг тарқалишининг олди олинмоқда. Ишончимиз комилки, коронавирус балоси халқимизнинг жипслиги ҳамда юксак онги туфайли тез кунларда батамом бартараф этилади.

- Ўзбекистон аҳолисига шифокор, олим сифатида қандай тавсиялар берасиз?

- Бутун дунё аҳли бугунги кунда катта муаммога дуч келди. Коронавирус деган бало инсоният бошига ёпирилди, минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Бу кўзга кўринмас, қўл билан ушлаб бўлмас бало республикамизга ҳам кириб келди. Кундан кун сон жиҳатидан ўсиш жараёни кузатилмоқда. Бироқ ҳар бир нарсанинг бошланиши, йўқ бўлиши, тамомила тугатилиши ёхуд бартараф этилиши муқаррар. Чунки коронавирусга ўхшаш пандемиялар тарихда содир бўлган ва инсоният бу борада катта азият чекиш билан бирга анча тажрибага ҳам эга.

Бу касалликка чалинмаслик учун санитария гигиена қоидаларига риоя қилиш, ўзининг ички ва руҳий иммунитетини кўтариш, хотиржамликка берилмаслик ва ваҳимага тушмаслик, инфекцияга нисбатан лоқайд бўлмаслик керак. Ички иммунитетни кўтариш учун қизилмия илдизининг дамламаси, ўрик қоқи, занжабил (имбир) дамламаси, сарсабил (гиёҳ) истеъмол қилиш, седана ва зира истеъмоли, лимон, асал истеъмолини тавсия қиламан. Кўпроқ суюқлик ичиш керак. Вирус организмга озгина кириб қолган бўлсаям буйрак орқали ташқарига чиқиб кетади. Энг асосийси руҳий тушкунликка тушмаслик.

Суҳбатдош  Гулжаҳон Мардонова.

Прочитано 851 раз