+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

28 Нояб 2019

ЗАРАРКУНАНДА ВА ҲАШОРАТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШДА ТАБИИЙ УСУЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ЮҚОРИ САМАРАЛАР БЕРАДИ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Мутахассис минбари

Мамлакатимизда бугунги кунда қишлоқ хўжалик экинлари экиш, улардан мўл ҳосил олиш орқали халқимиз дастурхонини сифатли, экологик тоза маҳсулотлар билан тўлдириш ҳамда    экспортбоп маҳсулотлар етиштириш кўламини кенгайтириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Юртимиз ҳудудига зарарли организмлар, ҳашоратлар кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, шунингдек, ўсимлик ва мева-сабзавот етиштириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари, бегона ўтлардан республика ҳудудини ишончли ҳимоясини таъминловчи ички ва ташқи ўсимликлар карантини бўйича тадбирларнинг самарали тизимини йўлга қўйиш ҳамда уларнинг мамлакат ичида тарқалишига йўл қўймаслик борасидаги ишларни кучайтириш муҳим аҳамият касб этади.

Шу мақсадда ўсимликларнинг зараркунанда ва ҳашоратларига қарши қуйидаги оддий ва табиий йўллар билан курашиш ҳам юқори самаралар беради. 

Аччиқ қалампир қайнатмаси:

Бундай қайнатма тайёрлаш учун 1 кг. аччиқ қалампир мевалари 1 соат давомида ёпиқ идишдаги 10 литр сувда қайнатилади. Шундан сўнг, қалампир мевалари майдалаб ташланиб, қайнатма 2 сутка давомида қоронғи жойда тиндириб қўйилади. Сўнгра тайёр бўлган воситани докадан ўтказиб, мевали дарахт ва сабзавот ўсимликларига пуркаш учун унинг 0,5 литри 10 литр сувга қўшилади ва унга 40 грамм хўжалик совуни қириндиси аралаштирилади.

Тайёрланган аралашмадан шира, ўсимлик битларининг ҳар қандай турлари, оққанот, трипслар, мевали дарахтлардаги турли мева қуртлари, колорадо қўнғизи ва бошқа зарарли ҳашоратларни бартараф этишда фойдаланиш мумкин.

 

Улуғбек АБДУЛЛАЕВ,

 

вилоят ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси  агроном инспектори.

Прочитано 969 раз Последнее изменение 20 Дек 2019