+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

28 Нояб 2019

ҲАМЖАМИЯТЛАР - ХАСТАЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШДА МУҲИМ РОЛЬ ЎЙНАЙДИ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ОИВ/ОИТС бўйича бирлашган дастури - ЮНЭЙДС ташкилоти маълумотига кўра, дунёнинг баъзи ҳудудларида ОИВнинг янгидан рўйҳатга олиниш ҳолатлари ўсиб бормоқда.

Сўнгги 5 йилда катталар орасида ОИВнинг юқтириб олиш ҳолатлари ўсиб, 1,9 млн. кишини ташкил этган. ЮНЕЙДС докладига кўра, дунёда 2030 йилга бориб ОИТС эпидемиясини тўхтатишга эришиш борасида олиб борилаётган чораларни тезлаштириш учун ОИВ инфекциясини олдини олишга қаратилган ҳаракатларни янада кучайтириш шарт. Бу ҳаракатлар ОИВ инфекциясини юқтириб олишга мойил гуруҳлар, аёллар, ҳомиладорлар, никоҳланувчилар ва меҳнат мигрантлари ўртасида профилактик тадбирларни ўтказишга қаратилган.

ОИВ инфекцияси юққан дастлабки даврларда одам ўзини соғлом ҳис этиши мумкин. Бундай ҳолат ҳеч қандай аломатларсиз 8-10 йил, охирги маълумотларга қараганда ҳатто 15-20 йилгача чўзилиши мумкин. Бу даврда одам соғломдек кўринса ҳам, ўзи билмаган ҳолда, касаллик вирусини бошқаларга юқтириш хавфи юқори бўлади. Касаллик қандай кечишидан қатъий назар, доимо ОИВ инфекциясининг охирги босқичи - ОИТС даврига ўтади.

Вирус юқтирган одамнинг қонида, эркакларнинг шаҳватида, аёлларнинг жинсий аъзолари ажратмалари ва кўкрак сути таркибида юқори концентрацияда бўлади. Вирус асосан 3 хил йўл билан: қон орқали (парентерал йўл), жинсий алоқа орқали, касаллик юқтирган онадан ҳомилага (вертикал) юқиши мумкин.

Афсуски, ҳозирги кунда ОИВ/ОИТС олдини оладиган вакцина ва уни тўлиқ даволайдиган дори-дармонлар ишлаб чиқилмаган. Шунинг учун касалликнинг олдини олиш, юқиш йўлларидан сақланиш, одоб чегарасидан чиқмаслик катта аҳамиятга эга. Даволаш учун ҳозирги кунда мавжуд дорилар касалликнинг ОИТС даврига ўтишини орқага суради, ҳаёт сифатини яхшилайди ва умрини узайтиради.

ОИВ инфекцияси юқиш хавфини камайтириш учун инсон ахлоқан пок, ўз жуфти ҳалолига доимо содиқ бўлиши, тасодифий жинсий алоқалардан сақланиши, зарур ҳолатларда ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиши, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилмаслиги, зарарли одатлардан йироқ бўлиши, шахсий гигиенага риоя қилиши, даволаш профилактика муассасаларига, сартарошхоналарга, гўзаллик салонларига мурожаат қилганида хар доим бир марта ишлатиладиган анжомлар ва асбоб-ускуналардан фойдаланишини талаб қилиши керак бўлади.

Умуман олганда, инсон ҳаётига хавф солувчи ҳар қандай касалликлардан йироқ бўлиш учун оиламиз ва турмуш ўртоғимизга содиқ, фарзандларимиз қувончига шерик бўлиб яшашимиз ва соғлом турмуш тарзига риоя қилиб яшашимиз лозим.

ОИТСга қарши курашда ҳамкорлар - халқаро, миллий ва маҳаллий даражада ОИТС тарқалишига қарши кураш йўлида иш олиб борувчи ҳамжамиятлар фаолияти муҳим аҳамият касб этади. Ҳамжамиятлар турли йўллар орқали ОИТС тарқалишининг олдини олишда ўз ҳиссасини қўшади. ОИТСга қарши курашишда энг муҳим омил, айнан одамлар ва уларнинг ҳаёти эканлиги жамият томонидан олиб борилаётган ишларнинг асосини ташкил этади.

Ҳамжамиятлар аср вабосига қарши кураш ишига маслаҳатчилар, ОИВ билан касалланган ёки улар билан бирга яшаётган одамлар гуруҳини,       шунингдек, соҳа маслаҳатчилари, тиббиёт ходимлари, фуқаролик жамияти вакиллари ва жамоат фаолларини қамраб     олади.

Қатор давлатларда ҳамжамиятларга ажратилаётган молиявий ёрдамнинг қисқариши ва эътиборнинг сусайиши оқибатида кўрсатилаётган хизматларнинг барқарорлиги ва тарғиботига таҳдид солинаётган бир пайтда, Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни бу борадаги ишлар нақадар муҳим ва долзарб эканлигини жаҳон ҳамжамиятига яна бир бор кўрсатиб бериш майдони бўлиб хизмат қилади.

Умуман олганда, бу касалликка қарши курашда нафақат мутахассис, мутасаддилар, балки кенг жамоатчилик бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилиши лозим. Шундагина бу борада ижобий натижаларга эриша оламиз.

Гулбаҳор ИСАҚОВА,

Жанона МАМАДАЛИЕВА,

 

вилоят ОИТСга қарши кураш маркази шифокорлари.

Прочитано 954 раз