+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

30 Май 2019

УМУМИЙ МУЛК ҚАНДАЙ ТАРТИБДА МЕРОС ҚОЛДИРИЛАДИ?

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Ҳуқуқшунос минбари

Ўзбекистон Республикаси Бош Қомусининг 36- моддасида "Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли" деб белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг "Мулк ҳуқуқи тушунчаси" деб номланган 164- моддасида: "Мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир" дейилади.

 

Таъкидлаш керакки,   Ўзбекистон фуқароларининг мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи қонун ҳужжатлари доирасида кафолатланган.

Агар мол-мулк эр-хотиннинг умумий мулки бўлса, Ўзбекистон Республикасининг "Нотариат тўғрисида"ги Қонунида белгиланган тартибда нотариуслар томонидан эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида уларга гувоҳномалар бериш тартиби жорий этилган.

Унга кўра, эр ёки хотин умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома олиш учун нотариал идорага ариза билан мурожаат қилади. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси "Фуқаролик" кодексининг 1135- моддаси, "Оила" кодексининг 27-, 28- моддаларига асосан уларнинг умумий мулкидаги улуши аниқланиб, тегишли тартибда гувоҳнома берилади.

Ана шу мулкларни улар эркин тасарруф этадилар. Бошқача қилиб айтганда, шахс ўз мулкини ўзи истаган тарзда ишлатади, ундан ўзи хоҳлагандай фойдаланади, истаган   шахсга мерос қилиб қолдириши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1146-моддасига кўра мерос очилган жойдаги нотариус меросхўрнинг илтимосига кўра, унга меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома беради.

Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос очилган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин берилади. Қонун бўйича мерос олинганида ҳам, васиятнома бўйича мерос олинганида ҳам, агар нотариус тегишли мол-мулкка ёхуд бутун меросга нисбатан гувоҳнома беришни сўраб мурожаат этган шахслардан бошқа меросхўрлар йўқлиги тўғрисида маълумотларга эга бўлса, гувоҳнома юқорида кўрсатилган муддат тугамасидан олдин берилиши мумкин.

"Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 231-бандига кўра меросхўр шахсан ўзи мерос очилган жойдаги давлат нотариал идорага келиб, аризани тақдим этади. Унинг имзосининг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш талаб қилинмайди. Бу ҳолда, нотариус меросхўрнинг шахсини аниқлайди ва имзоси ҳақиқийлигини текширади, бу ҳақда аризага белги қўяди ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг номини, унинг рақамини, қачон ва ким томондан берилганлигини ва туғилган йилини кўрсатади. Агарда ариза почта орқали келиб тушган бўлса, меросхўрнинг имзоси ҳақиқийлиги шаҳодатланмаган бўлса ҳам ариза нотариус томонидан қабул қилинади, меросхўрга эса аризани нотариус ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган ҳолда юбориш ёки давлат нотариал идорасига шахсан келиши ҳақида хабарнома юборилади.

Меросхўр мерос очилган кундан эътиборан исталган   вақтда меросдан воз кечишга ҳақли. Меросдан воз кечиш меросхўр томонидан мерос очилган жойдаги нотариусга ариза бериш орқали амалга оширилади, агар ишончномада вакил орқали меросдан воз кечиш ваколати махсус назарда тутилган бўлса, меросдан шу тарзда воз кечилиши мумкин, меросдан воз кечиш кейинчалик бекор қилиниши ёки қайтариб олиниши мумкин эмас.

Ўтказилаётган мулоқотлар ҳамда қатор тадбирлар доирасида умумий мулк, уни мерос қилиб қолдириш тартиблари тўғрисида фуқароларга тушунтиришлар берилаётганлиги уларнинг бу борадаги ҳуқуқий билим ва саводхонлигини бойитишга ёрдам бермоқда.

 

Муроджон КАРИМОВ,

Асака туманидаги 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси.

Фарҳод АБДУМАЖИДОВ,

 

нотариус ёрдамчиси.

Прочитано 1061 раз