+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

22 Нояб 2018

Оилалар қўллаб-қувватланмоқда

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

намунали маҳаллаларимиз

Оила - инсон камолотида муҳим ўрин тутувчи маскан. Бу муқаддас гўшада инсон ҳам жисмонан, ҳам маънан, ҳам ахлоқан тарбияланади. Жамиятнинг бу асосий бўғини мамлакатлар тараққиётининг пойдевори эканлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

Бугун мамлакатимизда ҳеч бир инсон ва унинг тақдири эътибордан четда қолгани йўқ. Ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар ҳукуматимиз томонидан ҳамиша моддий ва маънавий қўллаб-қувватланмоқда. Бу борадаги ишларнинг кўлами ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятида ўз ифодасини топиб бораётгани янада қувонарли.

Бу каби хайрли ишлар Бўз туманидаги барча маҳаллаларда давом этмоқда.

"Тафаккур" маҳалла фуқаролар йиғинида 1992 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалла раиси Авазбек Деҳқонов бошчилигида котиба Мастурахон Юлдашева ва маҳалла посбонлари жамоатчилик тузилмаси раҳбари Муҳамматназар Маматовлар ора кунда маҳалла айланадилар. Бу ердаги 470 та хонадонга кириб борадилар. 721 та оила ва унинг аъзолари ҳолидан хабар олиш асносида уларнинг дард-у, ҳасратига қулоқ тутадилар. Яқиндан қилинган мулоқотлар давомида фуқароларни қийнаётган ташвиш ва муаммолар аниқланади. Камчиликлар эса ҳамкор ташкилотлар орқали ўзаро хал этилади. Мисол учун болаликдан ногирон фуқаролар ва узоқ йиллар бетоб ётганлардан Эгамберди Келдиев, Давлатбек Қурбоналиев, Тиллахон Абдуллаева, Момохон Умароваларга ногиронлик аравачалари топширилиши, йил бошидан буён эҳтиёжи бор оилалардан 55 нафарига суюлтирилган газ баллонлари    тарқатилганлиги ҳам инсонпарварликнинг юксак намунаси ҳисобланади. Бундан ташқари қишлоқ аёлларининг 4 нафарига маиший техника жиҳозлари совға қилиниши маҳаллада хотин-қизларнинг уй юмушларида ҳам енгиллик яратилаётганлигидандир. Бу ерда ўтказиладиган тадбир борки, бари ҳамжиҳатликда, бамаслаҳат ўтади. Ана шундай бирдамликда миллий байрамларимиз Мустақиллик, Наврўз ҳамда Ҳайит кунлари арафасида Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мониторинг қилиш туман Кенгаши томонидан маҳаллага тақсимланган "Президент  совғалари" қолаверса, маҳалладаги саҳоватпеша тадбиркорлардан Рустамбек Жамолиддинов, Камолиддин Хуралиев, Элмурод Дарвешов, "Агротафаккур" фермер хўжалиги раҳбари Фазлиддин Мажидов ҳамда "Зиё-2002" ишлаб чиқариш хўжалиги томонидан     совға-саломлар тайёрланиб, кам таъминланган, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган оилалар, кекса ёшдаги фуқаролар йўқланади, уларга байрам     совғалари ҳадя этилади.

-Иш бор жойда камчилик ҳам топилади, албатта. Муҳими, ҳамжиҳатликда, -дейди маҳалла раиси Авазбек ака Деҳқонов. -Шу боис йиғин фаолларидан ташқари маҳалла имоми Турсунбой Мажидов, отинойи Гулсора Сўпиева, дастурхончи Майлихон Деҳқоновалар ҳам маҳалла ишига   сидқидилдан ёндошганлар. Уларнинг саъй-ҳаракати билан оилаларда учраб турган турли хил келишмовчиликлар, тушунмовчиликлар ижобий йўл билан бартараф этиляпти. Натижада маҳаллада ажримлар сони камайиб,  мустаҳкам оилалар сони ортмоқда. Тўй-ҳашамлар дабдабабозликдан ҳоли ўтаётгани, маърака-маросимлар ихчамлашиб бораётгани кўпчиликка маъқул келяпти. Бу каби қатъий тартиб ва меъёрлар маҳаллада маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаяпти. Шунга монанд одамларнинг дунёқараши ҳам ўзгариб, турмуш даражаси ўсиб бормоқда.

 

Илҳомжон ТОЖИБОЕВ

Прочитано 1384 раз Последнее изменение 30 Янв 2019