+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

15 Нояб 2018

Инсонларга меҳр кўрсатиш - улуғ фазилат

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

14 ноябрь - Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти ташкил топган кун

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти нуфузли нодавлат-нотижорат ташкилотларидан бири бўлиб, юртимизда қарийб бир   асрдан буён фаолият кўрсатади. Ташкилот инсонларга беминнат эзгулик улашиб, меҳр-мурувват, саховат, раҳмдиллик, беғараз кўмак ғояларини амалга ошириб келмоқда.

Жамиятнинг "Меҳр-шафқат" хизмати аҳолининг эҳтиёжманд вакилларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, жамият аъзоларини беғараз донорликка жалб этиш, фавқулодда вазият, табиий ва техноген хусусиятли офатлардан жарбланганларга ёрдам кўрсатишда иштирок этиш, аҳолини биринчи ёрдам кўникмаларига ўқитиш ҳамда соғлом турмуш тарзи, санитария-гигиеник билимларни тарғиб этиш ва ўргатиш каби вазифаларни ўз ичига олади.

Қизил Ярим Ой жамияти Андижон вилоят ташкилоти "Меҳр    шафқат" хизмати бўлими ҳамширалари томонидан 250 нафардан ортиқ кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, якка-ёлғиз, ногиронлиги бор ва нафақадаги кекса кишиларга сифатли ва малакали тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатилмоқда. Муҳим саналар, байрамлар арафасида уларнинг ҳолидан хабар олиниб, хайрия ва мурувват ёрдамлари кўрсатиб келинмоқда.

Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида шахсий ва жамоат гигиенасига риоя қилиш, тўғри овқатланиш, спорт ва бадантарбия билан шуғулланиш бўйича тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, касб-ҳунар коллежлари, олий ўқув юртларининг ўқувчи ва талабалари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси ўртасида тиббий саводхонликни ошириш бўйича тарғибот-ташвиқот, тушунтириш ишлари тизимли йўлга қўйилган.

Айниқса, ташкилот томонидан ёшлар ўртасида "Соғлом турмуш тарзини шакллантириш", "Шахсий гигиена", "Соғлом бўлишнинг олтин қоидаси", "Никоҳдан олдинги тиббий кўрикдан ўтиш - соғлом оила пойдеворидир", "Биринчи ёрдам кўрсатиш асослари", "Тўғри овқатланишнинг зарурияти ва афзалликлари" каби мавзуларда учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилиб, мавзуга доир буклетлар тарқатилмоқда. Аҳолининг тиббий маданияти ва саводхонлигини ошириш борасидаги тарғибот-тушунтириш ишлари изчил олиб борилмоқда.

Инсонларга меҳр кўрсатиш - улуғ фазилат, бошига иш тушганда ёрдам бериш улкан савобдир. Жамиятимиз ўз таркибига 100 минг нафардан зиёд аъзо ва 5 мингга яқин ёш кўнгиллиларни бирлаштирган. Улар одамларга кўмак беришга, хайрли ва савобли ишларни амалга оширишга ҳаракат қилмоқдалар.

 

Адҳамжон УЗОҚЖОНОВ,

Насибахон РАҲИМОВА,

 

ҚЯОЖ вилоят ташкилоти ходимлари.

Прочитано 1374 раз