+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

07 Июнь 2018

ЮЗМА-ЮЗ МУЛОҚОТЛАР ОДАМЛАРНИНГ ЭРТАНГИ КУНГА ИШОНЧИНИ ОШИРМОҚДА

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Республика ишчи гуруҳи фаолиятидан

Жорий йил 29 май - 4 июнь кунлари маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш бўйича Республика ишчи гуруҳи Балиқчи туманидаги 66 маҳаллада фаолият олиб борди. 

Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган ишчи гуруҳлар мамлакатимизнинг чекка-чекка ҳудудлардаги маҳаллаларга, оилаларга кириб бориб, мавжуд муаммоларни ўрганиб, ижобий ҳал этаётгани, ҳар бир фуқаро билан юзма-юз мулоқот ўтказаётгани самараси ўлароқ, халқимизнинг турмуш фаровонлиги, одамларнинг онг-шуури  юксалмоқда, эртанги кунга бўлган ишончи ортмоқда. Буни Республика Ишчи гуруҳининг Балиқчи туманидаги фаолияти мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.

Балиқчи туманида 34 минг хонадондаги 52 минг оила таркибида 194 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 64 фоизини 18 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Туманда 56 та умумтаълим мактаби, 32 та мактабгача таълим муассасаси,  8 та қишлоқ врачлик пункти, 6 та қишлоқ оилавий поликлиникаси, 2 та кўп тармоқли поликлиника мавжуд.

Ишчи гуруҳ аъзолари 66 маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлишиб, қарийб 30 минг хонадоннинг ҳаёти, турмуш тарзи ва муаммоларини ўргандилар. Ўрганишлар жараёнида  фуқароларни асосан табиий ва суюлтирилган газ таъминоти, тоза ичимлик суви танқислиги, саломатлигини сақлаш, бандлиги билан боғлиқ муаммолар қийнаётганлиги аниқланди.   Шунингдек, электр энергияси таъминоти, мактабгача таълим, уй-жой, моддий ёрдам масалаларида ҳам ўнлаб оилалар олдида қатор муаммолар турганлиги аён бўлди.

Айрим раҳбарларнинг эътиборсиз ва масъулиятсизлиги оқибатида йиллар давомида ҳал этилмасдан келаётган, лекин ҳал этиш имкони бўлган кўплаб муаммолар ўз ечимини топди. Энг қувонарлиси, ишчи гуруҳи таркибида ҳар бир соҳа вакилининг борлиги, уларнинг фуқаролар билан юзма-юз қилган мулоқотлари, хонадонлардаги шарт-шароитларни кўздан кечириб, мавжуд ҳолат билан яқиндан танишишлари натижасида муаммоларнинг аксарияти ўз ўрнида ечимини топди.

Республика Ишчи гуруҳи томонидан жойларда 6 мингдан зиёд муаммо аниқланиб, уларнинг 67 фоизи бартараф этилди.

Ишчи гуруҳ саъйи ҳаракати билан турли хасталик ва жисмоний етишмовчиликлардан азият чекаётган фуқароларга алоҳида эътибор қаратилди. Тумандаги 20419 нафар фуқаро, жумладан, 1095 нафар ногирон, 1450 нафари фахрийлар вилоятдаги ихтисослашган тиббиёт муассасаларнинг малакали шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. 1100 нафар беморларнинг яшаш жойига бориб, саломатлиги кўрикдан ўтказилди. Тиббий текширувлардан сўнг, кўплаб фуқароларга республика ва вилоят ихтисослаштирилган тиббиёт марказида бепул даволаниши учун йўлланмалар берилди.

Ўрганишлар давомида аҳолининг кам таъминланган, эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди, хусусан, уй-жойга муҳтож 10 оилага моддий ёрдам кўрсатилди, 274 фуқаро ишга жойлаштирилди. 

Юзма-юз мулоқот жараёнларида кўрсатилган эътибор ва ғамхўрлик учун фуқаролар   Президентимиздан беҳад миннатдор эканликларини билдиришди.

Республика ишчи гуруҳи ижтимоий соҳа объектлари - мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, шифохоналар фаолиятини янада яхшилаш юзасидан ҳам зарур амалий ёрдамлар кўрсатди.

Ишчи гуруҳ фаолиятидаги яна бир эътиборли жиҳат шу бўлдики, жойларда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятининг оширилиши халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она Ватани ва халқига муҳаббат ҳамда садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятини ҳисобга олиб, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, "Нуроний"     жамғармаси томонидан юздан ортиқ номдаги икки мингдан зиёд китоблар Балиқчи туманидаги 4 та сектор штабига ва "Омонариқ" маҳалла фуқаролар йиғини кутубхонасига тақдим этилди.

Фахриддин  ИБАЙДУЛЛАЕВ.

Прочитано 1407 раз