Версия для печати
14 Дек 2017

Ис газидан заҳарланишнинг олдини олайлик!

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Совуқ, қиш-қировли кунларда турли ёнилғилардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, иситиш печлари, газ комфоралари носозлиги ҳамда   автотранспортлардан чиқадиган газлар - халқ тилида айтганда, ис газидан заҳарланиш ҳоллари тез-тез кузатилади. Ис гази углерод сақловчи моддаларнинг нотўлиқ парчаланишидан ҳосил бўлади.

Ис гази ҳидсиз ва рангсиз модда ҳисобланади. Бу газ ҳар хил тўсиқлардан, дарча ва тешиклардан ўтиши мумкин. Ҳаттоки тупроқ қатламларидан ҳам сингиб ўтади. Турли ҳимояловчи ниқоблар ҳам ис газидан ҳимоялай олмайди. Ис гази организмни умумий заҳарловчи таъсирга эга бўлиб, унинг концентрацияси тоза ҳавода 1,3 фоиздан ошса, уч дақиқа мобайнида кишини ўлимга олиб келиши  мумкин.

Ис гази эритроцитларни заҳарлайди, натижада тўқималарнинг кислород билан таъминланиши бузилади. Организмда кислород танқислиги бошланади. Асаб толалари кислород танқислигига жуда сезгир бўлиб, ис гази билан заҳарланиш оқибатида биринчи         навбатда инсоннинг асаб тизимида бузилишлар келиб чиқади.

Ис гази билан заҳарланишнинг белгилари:

- бош оғриқ, чакка ва пешана соҳаларида оғриқ бўлиши;

- қулоқларда шовқин  бўлиши;

- кўз олдини туман қоплаши;

- кўнгил айниши. 

Биринчи ёрдам кўрсатиш:

- беморни тоза ҳавога олиб чиқиш;

- беморга ниқоб тақиб қўйиш;

- беморга кислород келишини таъминлаш;

- хонадаги эшик ва деразаларни очиш;

- нафас йўлларини тозалаш;

- беморнинг устки кийимларини бўшатиш (кўйлак, бўйинбоғ ва б.);

- беморни ёнбош ётқизиш -  бунда беморнинг тили орқага кетиш хавфи йўқолади;

- беморни ҳушига келтириш учун нашатир спиртини ҳидлатиш керак, бу нафас йўллари очилишига ёрдам беради.

Заҳарланган киши кўкрак қафасини камфора мойи билан артиш, ўпка соҳасига ва тананинг орқа томонига горчичниклар қўйиш, иссиқ чой ва қаҳва  мақсадга мувофиқдир. Зарурат туғилса, беморда юрак массажи ўтказилади ва сунъий нафас олдирилади.

 

Воҳиджон ҲАМРОҚУЛОВ,

 

вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими.

Прочитано 1857 раз Последнее изменение 05 Фев 2018
Super User

Последнее от Super User