+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

24 Апр 2021

Закот - исломнинг кўприги

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

    Меҳрибон Роббимиз Аллоҳ таоло Рамазон ойида бандаларига ўз раҳмати ва баракотини янада зиёда қилиб берди. Шундай экан, ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ва ойларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва яхши амалларни ортиғи билан адо этишга ҳаракат қилишлари лозим.

Муборак ҳадисларда Рамазон ойида қилинган барча яхши амалларга бошқа ойлардагига қараганда, кўпроқ савоблар берилиши айтиб ўтилган. Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат қилиб: "Кимда ким Рамазон ойида бирор бир нафл амални бажарса, у бошқа ойда бир фарз амални адо қилган билан тенг бўлади. Кимда ким бу ойда бир фарз амални бажарса,   бошқа ойдаги етмишта фарз амални адо қилган билан тенг бўлади" - дедилар.

Албатта, Ислом арконидан бири бўлган Рўза тан закотидир. Аллоҳ таоло Ўзининг каломида: "Холбуки, улар фақат ягона Аллоҳга, унинг учун динни (ширкдан холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни мукаммал адо этишга ҳамда закот беришга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри (ҳаққоний) диндир" - деб марҳамат қилган ( Баййина, 5-оят).

Закот молиявий ибодат бўлиб, "Закот" сўзи луғатда "поклик" ва "ўсиш" маъноларини билдиради. Закот Қуръони каримда йигирма етти жойда намоз билан бирга қайд этилган. Ислом дини имон келтирмак, намоз, рўза, закот ва ҳаждан иборатдир. Зеро, Фирдавс жаннатининг ворислари бўлган нажот топувчи мўминларнинг сифатларидан бири ҳам закотни адо этишликдир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Улар закотни адо этувчилардир" (Мўъминун, 4-оят). Бунинг акси яъни, закот беришга қодир бўла туриб юз ўгиришлик бу мушрикларнинг сифати эканлиги қуйидаги оятда баён қилинган: "Мушрикларга халокат бўлгай. Улар закот бермайдиган ва ўзлари охиратга ишонмайдиган кимсалардир" (Фуссилат, 6-7 оят).

Закотнинг дунё ва охиратга тегишли кўплаб ҳикмат ва фойдалари бор. Энг аввало, закот жамиятда инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамлайди.  Қолаверса, Ҳадисларда: "Закот исломнинг кўпригидир" - дейилган.

Аллоҳ барчамизнинг мол-мулкимизга беҳисоб барака берсин, ҳар биримизга закот бергувчи саховатли бандалари қаторида бўлишликни насиб этсин.

 

Зуҳриддин МУСАЖОНОВ,

Андижон шаҳридаги "Қорақўрғон" жомеъ

масжиди имоми.

Прочитано 361 раз