+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

27 Окт 2016

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ - МУҲИМ ВАЗИФА

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

(44-сон, 2016 й.)

фарзанд одоб-аҲлоқи ва маънавиятига бефарқ бўлмайлик

Аллоҳ томонидан инсонга берилган неъматлар ичида энг улуғларидан бири фарзанд ҳисобланади. Шу боис ота-она фарзандини асраб-авайлайди, унга меҳр-муҳаббатини, умрини бахшида этади.

Ҳар қандай ота-она  фарзандларининг бахт-иқболини, камолини кўришни ният қилади, уларга чиройли тарбия беришга, комил инсон қилиб вояга етказишга интилади. Фарзанд тарбияси хусусида сўз кетганда, мамлакатимиз биринчи президенти Ислом Каримовнинг     қуйидаги фикрларини таъкидламоқ ўринлидир: "Биз соғлом авлодни тарбиялаб, вояга етказишимиз керак. Соғлом киши деганда фақат жисмоний       соғлом эмас, балки шарқона одоб-ахлоқ ва умумбашарий ғоялар руҳида камол топган инсонни тушунамиз".

Тарбия борасида Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)нинг: "Ота-она ўз боласига гўзал одобдан афзал нарса бера олмайди" деган ибратли сўзларига амал қилсак, фарзандларимизни гўзал фазилатлар соҳиби қилиб вояга етказиш нечоғлик муҳим эканлигини англаб етамиз. Дарҳақиқат, фарзанд одоб-ахлоқли, гўзал ҳулқли қилиб тарбияланса, у кун келиб ота-онасига меҳр-муҳаббатли, ҳурмат-эътиборли, юртига фидойи инсон бўлиб улғаяди, энг муҳими, ҳаётда оқ-қорани яхши ажрата олади.

Қайсидир оилада ёки маҳаллада фарзандлар, ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратилса, ўша оилада, масканда тинчлик ҳукм суради, ўша ер обод гўшалардан бирига айланади. Жамият равнақи учун хизмат қиладиган билимли, солиҳ ва солиҳа фарзандлар камол топади.

Фарзанд тарбияси масаласига ислом динида ҳам энг муҳим вазифалардан бири сифатида қаралади. Демак, тарбия ниҳоятда муҳим ва асло кечиктириб бўлмайдиган, масъулиятли иш эканлигини ҳис этган ҳолда ота-оналар фарзандларининг тарбиясига жиддий эътибор беришлари, ҳар қандай шароитда ҳам зурриётлари тарбияси билан шуғулланишга вақт топишлари керак.

Ҳадиси шарифларда ҳар бир фарзанд бегуноҳ бўлиб туғилиши айтилади.  У ўз-ўзидан ёмон ахлоқли ёки бузғунчи бўлиб улғайиб қолмайди. Фарзанднинг қандай инсон бўлиб камол топишида оиладаги муҳит, ота-оналарнинг, устоз-мураббийларнинг берган таълим-тарбияси муҳим аҳамият касб этади. Бу борада Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) дейди: "Фарзандларингизга одоб ўргатинг ва одобларини чиройли қилинг", "Фарзандларингизга ва аҳлингизга яхшиликни таълим беринг ва уларга одобни ўргатинг". Демак, ҳар бир ота-она ўз дилбандига болалигидан бошлаб онгига эзгулик тушунчаларини сингдириб, илму маърифатга, ҳунар ўрганишга қизиқтириб бориши жоиздур. Зеро, одоб-ахлоқи гўзал, илмли ва билимли, ҳунарли бўлиб камол топган фарзанд ўз оиласи ва ён-атрофидаги одамларга ҳам яхшилик улаша олади. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в): "Инсонларнинг энг яхшиси бошқа инсонларга манфаати, фойдаси тегадиганидир", деб марҳамат қиладилар.

Айниқса, интернет ва бошқа ахборот-комминукация  технологиялари ривожланган бугунги кунда болалар тарбиясига янада эътиборли бўлиш талаб этилади. Уларнинг бўш вақтлари мазмунли ўтиши, ўзлари қизиққан машғулотлар, спорт турлари, касб-ҳунар билан шуғулланишларига етарли даражада имкон ва шароит яратиб беришлик ота-онанинг зиммасига юкланади. Шунингдек, фарзандларни беҳуда вақт ўтказишларига, бузғунчи гуруҳлар, ёт ғоялар гирдобига тушиб қолмасликлари учун зарур чораларни кўриш, уларни доимий назорат қилиб туриш ҳам муҳим. Афсуски, баъзи ота-оналарнинг бепарволиги,     фарзандларининг юриш-туришига эътиборсизлиги туфайли айрим ёшлар жиноят кўчасига кириб қолаётганликлари ташвишлидир. Бунинг натижасида ёш йигит-қизлар ўртасида турли ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзага келмоқда. Назоратсиз қолган фарзандларнинг кийинишида, юриш-туришида, гап-сўзларида  ўзгариш кузатилади. Аниқроқ айтадиган бўлсак, одоб-ахлоқига дарз кетади. Бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш ҳар бир ота-онанинг, устоз ва мураббийларнинг, маҳалла, қўйингки, кенг жамоатчиликнинг зиммасидаги бурчдир.    Фарзандларимиз ўзимиз хоҳлагандек инсонлар бўлиб камол топишлари учун уларнинг    тарбиясига эътиборли бўлишимиз лозим.

Юртимизда ёшларга катта эътибор қаратилмоқда. Уларнинг пухта билим олишлари, касб-ҳунар ўрганишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилган. Инсонни қадрлаш, ҳурмат қилиш сингари қадриятлар азалдан халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Ёш авлодга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик ҳам ана шу азалий қадриятлар давомийлигининг бир намунасидир. Шу боис ҳам барчамиз ана шу имкониятларнинг қадрига етайлик. Фарзанд-ларимизни оқил ва доно қилиб вояга етказайлик.

Аллоҳ Таоло барчаларимизга Ватани, халқи учун хизмат қиладиган, одамларга эзгулик улашувчи фарзандлар ўстиришимизни насиб этсин. Бу йўлда - эзгулик ва ҳидоят йўлида адашмайлик.

 

Олимжон РАҳимов,

 

Андижон шаҳридаги "Ал Бухорий" жомеъ масжиди имоми.

Прочитано 2916 раз Последнее изменение 15 Янв 2017