+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 22 Окт 2020
    ОНА ТИЛИМ - ФАХРИМ, FУРУРИМ!
    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Андижон академик лицейида 21 октябрь - Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллигига бағишланиб, "Она тилим - ғурурим, фахрим!"…
  • 22 Окт 2020
    АНДИЖОНЛИК ВОЛЕЙБОЛЧИ ҚИЗЛАР ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНИ
    Марҳамат туманида жойлашган Эркин Воҳидов номидаги шахмат ва волейбол саройида 2002-2003 йилларда туғилган қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўйинлари якунига етди. Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Хоразм, Фарғона,…
  • 22 Окт 2020
    Ҳамкорлик меморандуми имзоланди
    Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармалари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Кейинги йилларда мамлакатимизда ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президентимиз ташаббуси билан…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

26 Дек 2019

ОИЛА- МУҚАДДАС ҚЎРFОН

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Ислом дини оила масаласига катта аҳамият қаратади ва намунали оилалардан ташкил топган гўзал жамият қуриш ғоясини илгари суради. Юксак савияли жамиятни эса мустаҳкам оилаларсиз қуриб бўлмайди. Оилани пок асосда қуриб, пок асосда собит бўлиши масаласида Қуръони каримда шундай  дейилади:

Эй одамлар! Сизларни бир жон (Одам)дан яратган ва ундан жуфти (Ҳавва)ни яратган ҳамда иккисидан кўп эркак ва аёлларни яратган Раббингиздан қўрқингиз! Шунингдек, ўрталарингиздаги ўзаро муомалада номи келтирилувчи Аллоҳдан ва қариндошлар (алоқасини узиш)дан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ сизларни кузатиб турувчидир! (Нисо сураси, 1-оят).

Аллоҳ таоло барча нарсани жуфти билан, яъни эркак-аёл қилиб яратган. Ўз табиатига кўра уларнинг ҳар бири иккинчисига турли жиҳатдан эҳтиёжли қилиб қўйилган.            Ислом таълимотига кўра, оила Яратганнинг розилигини топиш, Пайғамбар алайҳиссалом ахлоқлари, исломий одоб билан зийнатланиш мақсадида қурилади. Шунинг учун динимиз оилани никоҳ асосида қуришга алоҳида аҳамият беради. Қуръони каримнинг Наҳл сурасида шундай марҳамат қилинади: "Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан сизлар учун ўғиллар ва набиралар пайдо қилди ва сизларни пок нарсаларидан ризқлантиради. ...".

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) бир ҳадисларида: "Никоҳ менинг суннатимдир, ким суннатимдан воз кечса, у мендан  эмас"(яъни умматимдан эмас), деганлар.

       Ислом никоҳ алоқасини  инсоний алоқалар ичида энг муқаддас муомалага айлантирган. Чунки бу алоқа Аллоҳнинг амри ила, Пайғамбаримизнинг суннатлари ила, мўмин-мусулмонларнинг гувоҳлигида  қуриладиган муқаддас алоқадир. Аллоҳ таоло инсон ҳаёти маълум низом, иффат ва      поклик, муҳаббат ва севги, ўзаро ишонч ва ҳурмат асосида бўлиши учун никоҳга амр этган. Аллоҳ таоло инсон ҳаётини турли тартибсизлик ва келишмовчиликлардан, ҳаром-ҳаришдан, ифлосликлардан ва уларнинг оқибатидан келиб чиқадиган бало-офатлардан сақлаш учун никоҳга буюрган.      

Ислом таълимотларига кўра оила қуйидаги асос ва мақсадлар бўйича қурилади.

1.    Оила Аллоҳ таолонинг розилигини топиш, пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг ахлоқлари, исломий одоблар билан ўзини музайян қилиш учун қурилади.

2.    Оилавий ҳаёт, эр-хотинлик алоқасидан шарафли мақсадлар кўзда тутилиши керак.

3.    Эр-хотин орасидаги оилавий алоқа муҳаббат, тақдирлаш, ўзаро тушуниш асосида бўлиши керак.

Юртимизда оилага жамиятнинг асосий бўғини сифатида қаралади, соғлом оила муҳитини яратиш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом оилани шакллантириш борасида жуда кўп хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбек халқи тарихига назар ташлайдиган бўлсак, энг қимматли анъаналар: ҳалоллик, ростгўйлик, ор-номус, шарму ҳаё, меҳру оқибат, меҳнатсеварлик каби барча инсоний фазилатлар, энг аввало, оилада шаклланишининг гувоҳи бўламиз.

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) отанинг фарзандига қиладиган моддий таъминотидан маънавий таъминоти устун туришини таъкидлаб, шундай марҳамат қилганлар:  "Ҳеч бир ота ўз фарзандига гўзал одобдан ҳам ортиқроқ ҳадя бера олмайди" (Термизий ривояти). Ота-оналар боланинг табиати, хулқ-атвори оиладаги муҳитга қараб шаклланишини асло унутмасликлари лозим.

Аллоҳ таоло барчамизни оилани муқаддас билиб, уни муборак бир қўрғонга айлантиришга интиладиган ҳамда оила бахти учун қайғурадиган бандалари қаторида  бўлишга муяссар айласин.

 

Зухриддин МУСАЖОНОВ,

Андижон шаҳридаги "Қора қўрғон" жоме масжиди имоми.

 

 

Прочитано 272 раз