+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

30 Май 2019

Рўза фитр нима эканлигини биласизми?

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Рамазон барча мўмин-мусулмонларга бир ой давомида ўзини наинки емоқ-ичмоқдан, балки бутун вужудидаги ҳар бир аъзоларини - қулоқларини ёмон сўзларни эшитишдан, тилини ғийбатлардан ва фаҳш сўзлардан, кўзларини номаҳрамлардан ва бемаза, гуноҳга бошловчи ҳолатларни кўришдан тиймоғи лозим бўлади.

Ушбу ойда оёқ-қўл, кўз, қулоқ, қўйингки, жисмимизнинг барча аъзоларини фақат савоб ишларни бажаришга бўйсундириш лозим. Шундагина Рамазон ойи амалларини бажарган бўламиз. Шу бир ой ичида кимки ўзини яхшиликка бахшида этса, йил давомида у кишини эзгу ишлар тарк этмайди.

Муборак Рамазон ойининг ҳар бир куни байрам ҳисобланади. Чунки Сарвари коинот Муҳаммад Мустафо (с.а.в.)   айтганларидек, рўзадорга иккита хурсандчилик бор - бири ифтор вақтида, яна бири Аллоҳга рўбарў бўлганда.

Рамазонни меҳр-оқибат ойи, десак ҳам асло муболаға бўлмайди. Ифторлик баҳона кўпчилик қариндош-уруғлар бир-бирларини йўқлайдилар. Шу билан бирга, шариатимизда жорий қилинган рўза фитри ҳам борки, одамлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини янада маҳкам боғлайди.

Рўза фитр - ўзи нима? У ҳақда кимлардир тўла маълумотга эга эмасдир. Шу боис, рўза фитр ҳақида бироз тўхталиб ўтамиз.

Улуғ Рамазон ойида барча инсонлар ўзидаги қусурлардан ҳоли бўлишга интилади. Чунки барча шайтонлар бу ойда занжирбанд этилиб, одамни    қинғир ишларга жалб этолмайди. Шунинг учун ҳам мусулмонлар ўзгача салоҳиятда бўладилар. Лекин инсон қалбида ёлғиз Шайтон қолади ва мусулмонлар рўзанинг шартларини бажаришида хатоликларга йўл қўйиши учун бор кучини сарфлайди. Шуни алоҳида айтиш жоизки, иродаси кучли одам рўзани чиройли адо эта олишга қурби етади. Аммо ожиз банда хатоликлардан ҳоли эмас. Шу жиҳатдан у билиб-билмай содир этган айб-нуқсонларимизни ювиш учун ойнинг охирги ҳафталарига бориб, (Ҳайит намози ўқилгунга қадар) фитр садақасини бериб юборишлари лозим бўлади. Бу эса бандачилик билан ўтган нуқсонларга каффорат бўлади. "Мухтасари виқоя"да баён қилинишича, фитр садақаси учун моли нисобга етган озод мусулмон ярим соъ (икки килограмм) буғдой ёки майиз ёхуд уларнинг қийматини садақа қилиши вожиб бўлади (агарчи унинг моли ўсувчи бўлмаса ҳам, яъни бир йил айланмаса ҳам).

Фитр садақаси вожиб бўлган киши ўзи учун ва балоғатга етмаган фарзандлари учун ҳам уни беради. Фарзандлар балоғатга етгандан сўнг мукаллаф бўлиб қолганлигидан ўзларига вожиб бўлади. Шунингдек, хотини ҳам жавобгар бўлади. Демак, хотин ва балоғатга етган фарзандлар бой бўлса, рўза фитрни ўзлари тўлайди, фақир бўлса соқит бўлади. Балоғатга етмаган фарзанд бой бўлса (васият билан меросга эга бўлса ёки мустақил мулки бўлса) ўша ўзининг мулкидан олиб берилади.

Фитр садақасини бериш Ҳайит куни тонг отганда вожиб бўлади, аммо аввалроқ бериши ҳам жоиздир.

"Ибодати исломия"да ёзилишича, "Фақир киши ҳам фитр садақасини берса савобга эга бўлади", дейилган. Шу ўринда, фақир киши фитр садақасини бериш вожиб, деган кимса гуноҳкор бўлади.

Фитр садақаси моли нисобга етмаган ака-укаларга, опа-сингилларга, қўни-қўшниларга, қариндош-уруғларга ва бошқа моддий ёрдамга муҳтож оилаларга берилгани маъқул.

Яратган тутаётган рўзаларимизни мақбул ибодатлардан қилсин, Ўзининг ҳифзу ҳимоятидан бенасиб этмасин.

Салоҳиддин Шокиров

 

Андижон шаҳридаги, «Хонақо» жоме масжиди имоми.

Прочитано 1413 раз