+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 21 Май 2020
    Улуғнорлик пиллакорларнинг шашти баланд
    "Пилла - 2020" Жорий йилда Улуғнор туманида 1 минг 190 қути ипак қурти парваришланиб, 65 тонна пилла тайёрлаш режалаштирилган. Шу кунларда етиштирилган "кумуш тола"ни йиғиб-териб…
  • 21 Май 2020
    БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
    Эъзозли отахон ва онахонлар, мухтарама опа-сингиллар, қадрли ака-укалар, азиз андижонликлар! Сизларни Ийд Рамазон байрами билан муборакбод этамиз. Шоду ҳуррамлик, Яратганнинг улуғ ажрлари насиб этадиган ушбу…
  • 01 Июнь 2020
    Диққат, қидирув!
    Андижон тумани Отчопар МФЙ, Боғи Эрам кўчасида яшовчи, 1977 йилда туғилган Турғунов Азизбек Маҳмудович шу йилнинг 14 март куни уйидан чиқиб кетиб бедарак йўқолган. Унинг…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

30 Май 2019

ҚАДР КЕЧАСИ МИНГ ОЙДАН ЯХШИРОҚДИР

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Муборак рамазон ойида Ислом таълимотининг асосий манбаи - Қуръони карим нозил бўлган. Аллоҳ таоло: "Рамазон ойи - одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир", -деб марҳамат қилган (Бақара сураси).

Имом Хозин қуръон тафсирида қуйидаги ривоятни Абдуллоҳ Ибн Аббосдан нақл қилади: "Қуръони карим тўлалигича Рамазон ойида, Қадр кечасида Лавхул-Махфуздан нозил қилиниб, дунё осмонидаги Байтул-иззага қўйилди. Сўнгра Жаброил (а.с.) Муҳаммадга (с.а.в.) оятларини муқтазои ҳол тақозосига мувофиқ бўлак-бўлак қилиб олиб келди", дедилар.

Бундан кўринадики, муборак Қуръони каримнинг пайғамбаримиз Муҳаммадга (с.а.в.) нозил бўлиши Рамазон ойида бошлаган. Яна бу кунларнинг улуғлигига сабаб шуки, унинг ичида Қуръон оятлари нозил қилинган кеча-Қадр кечаси яширинган. Бу ҳақда Аллоҳ таоло: "Албатта, Биз у (Қуръон)ни қадр кечасида нозил қилдик. (Эй Муҳаммад), Қадр кечаси нима эканини Сизга не ҳам англатур?! Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (Жаброил) Парвардигорларнинг изни билан (йил давомида қилинадиган) барча ишлар (режаси) билан (осмондан ерга) тушарлар. У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир", деб марҳамат қилган. (Қадр сураси, 1-5оят).

Қадр кечаси Рамазон ойининг 27-кечаси эканлигига далолат қиладиган ҳадислар талайгина. Қадр кечаси Рамазон   ойининг қайси кечасида эканини Аллоҳ ва Расули томонидан сир тутилган эди. Лекин саҳобалар Пайғамбаримиз (с.а.в)дан уни аниқлаб беришларини кўп сўрашганидан кейин дастлаб ойнинг учинчи ўн кунлигидан, кейинроқ эса учинчи ўн кунликни тоқ кечаларидан излаш кераклигини айтганлар. Охири у кечанинг аломатларини айтганларидан сўнг Рамазон ойининг 27-кечаси экани маълум бўлган. Ибн Умар (р.а.) ривоят қиладилар: "Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) бир қанча саҳобалари Лайлат-ул Қадрни Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг еттисида бўлишини тушларида кўришган экан. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): "Сизларнинг тушларингиз Лайлат-ул Қадр Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг еттисида эканига мувофиқ келади, деб ўйлайман. Ким Лайлат-ул Қадрни кутмоқчи бўлса, Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг еттисида кутсин!"-дедилар". Ойша (р.а.) ривоят қилган бошқа бир ҳадисда: "Расулуллоҳ (с.а.в.) Лайлат-ул Қадрни Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг тоқ кунларида кутинглар, деб айтдилар"-дедилар.

Рамазон ойининг ҳар бир кунини ғанимат билиш, уни тоат-ибодат, кишиларга яхшилик қилиш, мурувватли бўлиш, хайрли ва савобли амалларни амалга ошириш, рўзадорларга ифторликлар қилиб бериш каби яхши амаллар билан бирга, унинг охирги ўн кунлигидаги қадр кечасида тоат-ибодат қилишлик жуда ҳам хайрлидир.

 "Лайлат-ул Қадр" сўзи "белгилаш кечаси", яъни йил давомида турли амал, ҳукм, ризқ, тақдир белгиланадиган кеча деган маънони билдиради. Олдимизда турган муборак Қадр кечасида бизга оятларда зикр этилган  уч  фазилатни англаш мумкин.

1. Лайлат-ул Қадр кечасининг минг ойга баробарлиги ва ундан ҳам ортиқлиги.

2. Қадр кечасида осмон фаришталари Жаброил (а.с.) билан бирга ер юзига тушиб, мўмин-мусулмонларга салом айтиб, дуоларига омин деб туришлари.

3. То субҳи тонггача аҳли иймон бандаларга Аллоҳнинг раҳмати ёғилиб туриши.

Мана шу сабабдан ҳам ҳадиси муборакларда: "Ҳар ким Лайлат-ул Қадр кечасида чин ихлос ва имон билан Аллоҳ учун бедор бўлса, ўтган жамики гуноҳлари мағфират қилинур," - деб баён қилганлар. Барчаларимиз бу кечани ғанимат билиб эзгу мақсадларимизни сўраб, дуолар қилишимиз зарур. Оиша онамиз (р.а.) дедилар: "Ё Расулуллоҳ (с.а.в.) агар Қадр кечаси қачон бўлишини билсам, у кечада қандай дуо қиламан?" Расулуллоҳ (с.а.в.) жавоб бердилар: Эй Аллоҳ, сен авф этгувчи зотсан ва авф қилишни яхши кўрасан. Менинг гуноҳларимни авф қилгин", деб дуо қилгин, дедилар. Бу йилги рамазон тақвимларида Қадр кечаси 31 май, яъни жумадан шанбага ўтар кечасига тўғри келади.

Рамазон ойида эзгу ниятлар билан тутаётган рўзамизни, адо этаётган ибодатларимизни ва қилаётган дуоларимизни ўзининг лутфи карами ила қабул қилсин. Юртимизни тинч, осмонимизни мусаффо айлаб, билиб-билмасдан қилган гуноҳларимизни Яратганнинг ўзи мағфират айласин.

Шаробиддин МУСАБОЕВ,

Андижон шаҳридаги "Абу Ҳурайра"  жоме масжиди имоми.

Прочитано 386 раз Последнее изменение 12 Авг 2019