Версия для печати
28 Дек 2020

2020 йил январь-ноябрь ойларида Андижон вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини асосий кўрсаткичлари бўйича таҳлилий МАЪЛУМОТ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажми

Дастлабки маълумотлар бўйича 2020 йилнинг январь-ноябрь ойларида вилоят корхоналари томонидан 32 трлн. 154,8 млрд. сўмлик санаот маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 2019 йилнинг январь–ноябрь билан таққослаганда 1,7 фоизга ўсди.

Бажарилган қурилиш ишлари хажми

Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида Андижон вилоятида жами 3 трлн. 872,3 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати, 2019 йилнинг январь-ноябрь ойларига нисбатан 4,8 фоизга ўсди.

Жами хизматлар хажми

2020 йил январь–ноябрь ойлари якуни бўйича жами хизматлар ҳажми 10 трлн. 238,2 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 103,8 фоизни ташкил этди.

Ташқи савдо айлнмаси хажми

2020 йилнинг январь–ноябрь ойлари якуни билан вилоятнинг ташқи савдо айланмаси 2 млрд. 472,7 минг АҚШ долларни ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 4,7 фоизга ўсди. Экспорт ҳажми 531,2 млн. АҚШ долларни ташкил қилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 104,3 фоизни, импорт ҳажми 1 млрд. 941,2 млн. АҚШ долларни ташкил қилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 104,8 фоизни ташкил этди.

Андижон вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати. 

Прочитано 1192 раз
Super User

Последнее от Super User