+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

27 Нояб 2020

РЕКЛАМА, ЭЪЛОН ВА БИЛДИРУВЛАР

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

КОРХОНА, ТАШКИЛОТ РАҲБАРЛАРИ ВА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

2020 йил ноябрь ойи якуни бўйича қуйидаги давлат статистика ҳисоботларини хато ва камчиликларсиз белгиланган муддатдан кечиктирмай интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этишингизни сўраймиз:

"1-К shakli"(ойлик) ҳисобот давридан кейинги ойининг 5-санасидан кечиктирмай.

"1-moliya shakli" (ойлик) ҳисобот давридан кейинги ойининг 18- санасидан кечиктирмай.

Шунингдек, давлат статистика кузатувларини ўтказишда зарур бўлган давлат статистика ҳисоботларини узрли сабабларсиз белгиланган муддатларида тақдим этмаган, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатган юридик шахсларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 215-моддаси бўйича маъмурий жавобгарлик белгиланганлиги ҳақида огоҳлантирамиз.

Мурожаат учун телефон рақамлари:

(74) 228-29-77, 224-82-48

Андижон вилояти статистика бошқармаси.

КОРХОНА, ТАШКИЛОТ РАҲБАРЛАРИ ВА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

2020 йил ноябрь ойи якуни бўйича қуйидаги давлат статистика ҳисоботларини хато ва камчиликларсиз белгиланган муддатдан кечиктирмай интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этишингизни сўраймиз:

"1-К shakli"(ойлик) ҳисобот давридан кейинги ойининг 5-санасидан кечиктирмай.

Шунингдек, давлат статистика кузатувларини ўтказишда зарур бўлган давлат статистика ҳисоботларини узрли сабабларсиз белгиланган муддатларида тақдим этмаган, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатган юридик шахсларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 215-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз.

Мурожаат учун телефонлар:

(74) 761-11-42,  224-82-92.

Улуғнор тумани статистика бўлими.

 

2020 йил январь-октябрь ойлари якуни бўйича Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида таҳлилий

МАЪЛУМОТ

САНОАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҲАЖМИ

Дастлабки маълумотлар бўйича 2020 йилнинг январь-октябрь ойларида вилоят корхоналари томонидан 29 трлн. 176,1 млрд. сўмлик санаот маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 2019 йилнинг ана шу даври билан таққослаганда 3,9 фоизга ўсди (прогноз 105,0 фоиз).

ХАЛҚ ИСТЕЪМОЛ МОЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҲАЖМИ

Тайёр маҳсулот турларини кенгайтириш ва ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида, истеъмол моллари ишлаб чиқариш ҳажми 21 трлн. 904,2 млрд. сўмни ташкил этди ва 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 2,5 фоизга ўсди.

ҲУДУДИЙ САНОАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҲАЖМИ

Вилоятда 4 трлн. 645,1 млрд. сўмлик ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 2019 йилнинг ана шу даврига нисбатан 104,4 фоизни ташкил этди.

ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ҲАЖМИ

Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида вилоятда жами 3 трлн. 529,1 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати  2019 йилнинг январь-октябрь ойларига нисбатан 4,2 фоизга ўсди (прогноз 105,1 фоиз).

ЖАМИ ХИЗМАТЛАР

2020 йил январь-октябрь ойлари якуни бўйича жами хизматлар ҳажми 9 трлн. 237,6 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 103,9 фоизни ташкил этди (прогноз 103,2 фоиз).

ТАШҚИ САВДО АЙЛАНМАСИ

2020 йилнинг январь-октябрь ойлари якуни билан вилоятнинг ташқи савдо айланмаси 2 млрд. 263,8 минг АҚШ долларни ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 198,9 млн. АҚШ долларига ёки 9,6 фоизга ўсди. Экспорт ҳажми 473,9 млн. АҚШ долларни ташкил қилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 102,8 фоизни, импорт ҳажми 1 млрд. 789,9 млн. АҚШ долларни ташкил қилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 111,6 фоизни ташкил этди.

Андижон вилояти статистика бошқармаси.

 

КОРХОНА, ТАШКИЛОТ РАҲБАРЛАРИ ВА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Қуйидаги давлат статистика ҳисоботини хато ва камчиликларсиз белгиланган муддатдан кечиктирмай интернет тармоғи     орқали электрон шаклда тақдим этишингизни сўраймиз:

"1-molia shakli" (ойлик) ташкилотнинг молиявий аҳволи тўғрисида ҳисобот.

Тақдим этади: Тижорат ташкилоти ҳисобланган юридик шахслар (кичик корхона ва микрофирмалар, фермерлар ҳўжаликлари, банклар, суғурта ташкилотлардан ташқари), тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари (Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланган рўйхат бўйича).

Тақдим этиш муддати: ҳисобот давридан кейинги ойнинг 18- санаси кечикмасдан.

Шунингдек, давлат статистик кузатувларини ўтказишда зарур бўлган давлат статистика ҳисоботларини белгиланган муддатларида тақдим этмаган, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатган юридик шахсларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 215-моддаси бўйича маъмурий жавобгарлик белгиланганлиги ҳақида огоҳлантирамиз.

Мурожаат учун телефонлар:

(74) 223-01-23, (74) 223-01-98.

Андижон шаҳар статистика бўлими.

 

 

2020 йил январь-октябрь  ойларида Андижон вилояти Андижон шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини асосий кўрсаткичлари бўйича таҳлилий

МАЪЛУМОТ

 

САНОАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҲАЖМИ

2020 йил январь-октябрь  ойлари якуни бўйича саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 4799.0 млрд.сўм бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан таққослама нархларда 117.4 фоизни ташкил этди.

 

ХАЛҚ ИСТЕЪМОЛ МОЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАЖМИ

Шаҳарда 1195.2 млрд. сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш суръати 105.2  фоизни ташкил этди.

 

ЎЗ КУЧИ БИЛАН БАЖАРИЛГАН ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ХАЖМИ

2020 йил январь-октябрь  ойлари якуни бўйича қурилиш ишлар ҳажми 1148.4 млрд. сўм бўлиб, ўсиш суръати 100.4  фоизни ташкил этди.

ЧАКАНА CАВДО АЙЛАНМАСИ ҲАЖМИ

2020 йил январь-октябрь ойлари якуни бўйича жами чакана савдо айланмаси ҳажми 3669.1 млрд. сўм бўлиб, ўсиш суръати 100.3 фоизни ташкил этди.

БОЗОР ХИЗМАТЛАРИ ХАЖМИ

2020 йил январь-октябрь ойлари якуни бўйича жами хизматлар ҳажми 4861.3 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўсиш суръати 106.6 фоизни ташкил этди.

ТАШҚИ САВДО АЙЛАНМАСИ

2020 йилнинг январь-октябрь ойлари якуни бўйича ташқи савдо айланма ҳажми 333.1  млн. АҚШ долларни ташкил қилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 108.3 фоизга бажарилди. Шу жумладан, экспорт ҳажми 60.2 млн. АҚШ долларни ташкил қилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 132.6 фоизни ташкил этди. Импорт ҳажми 272.9 млн. АҚШ долларни ташкил қилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 104.1 фоизни ташкил этди.

Андижон шаҳар статистика бўлими.

 

Аҳолини рўйхатга олишнинг муддати ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5655-сон Фармонида Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш 2022 йилда ўтказилиши белгиланган эди. Яқинда Вазирлар Маҳкамаси томонидан чиқарилган қарорда ушбу жараён 2023 йилда ўтказилиши тасдиқланди.

Ҳукуматнинг тегишли қарори (№ 710, 11.11.2020 й.) билан аҳолини рўйхатга олиш 2023 йилнинг 1-25 ноябрь кунлари ўтказилиши белгиланди.

Шунингдек, Ўзбекистонда аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш тадбири 2021 йил 1-25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида амалга оширилади.

Ҳукумат қарори билан, яна қуйидагилар тасдиқланди:

Ўзбекистонда 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;

Ўзбекистонда 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш дастури;

Ўзбекистонда 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари рўйхати;

жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Андижон шаҳар статистика бўлими.

Прочитано 1187 раз