+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

24 Авг 2017

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИСТЕЪМОЛИ ВА НАЗОРАТИДА ҚОНУНИЙЛИК ТАЪМИНЛАНАДИ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

(35-сон) Мутахассис минбари

Кейинги йилларда мамлакатимизда аҳолига, умуман, барча истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, соҳа фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қонунчилик баъзаси   мустаҳкамланди, қатор қонун, фармон ва қарорлар қабул қилиниб, мазкур йўналишдаги ишлар янада юқори босқичга кўтарилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, нафақат истеъмолчиларнинг, балки соҳа мутахассисларининг ижро интизоми ва масъулияти янада ошмоқда.

"Уздавэнергоназорат" давлат инспекцияси Андижон ҳудудий бўлимида ҳам истеъмолчиларга белгиланган тартибларга қатъий риоя қилишлари, шу билан бирга, ходим ва   мутахассисларнинг қонунлар доирасида фаолият юритишлари, хизмат вазифасини суиистеъмол қилмаслик, фаолиятлари давомида коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан зарур тарғибот-тушинтириш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунининг "Коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий  онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш" деб номланган 3- боб 16- моддасида "Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш", шунингдек, 17-моддасида "Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш" билан боғлиқ вазифалар белгиланган. Яъни, давлат органлари ва    бошқа ташкилотлар    коррупцияга қарши курашиш мақсадида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўз мансабдор шахсларининг ҳамда бошқа ходимларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини, шу жумладан ҳуқуқий билимлари даражасини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриши белгиланган.

Ана шундан келиб чиқиб, қолаверса, "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари" йили дастурида белгиланган вазифалар ижроси доирасида инспекциямиз томонидан маҳаллалар, меҳнат жамоаларида "Андижон вилоят электр тармоқлари" корхонаси, прокуратура ва бошқа қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилаётган тадбирларда юқоридаги қонун мазмун-моҳиятини соҳа ходимлари ва аҳолига тушунтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ишонаманки, олиб борилаётган тарғибот ишларимиз ўз самараларини беради. Вилоятимизда электр энергияси истеъмоли ва унинг назорати борасида қонун бузилиш, коррупция ҳолатларига асло йўл қўйилмайди.

 

Адҳамжон ТОЖИМАДОВ,

 

"Ўздавэнергоназорат" ДИ Андижон ҳудудий бўлими инспектори.

Прочитано 1849 раз