Версия для печати
17 Авг 2017

ЖУРНАЛИСТЛАРГА ЭЪТИБОР

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

(34-СОН) муносабат

Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик жамият қуриш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар бугун янада янгича мазмун касб этмоқда. Ўтган даврга назар ташлайдиган бўлсак, журналистика соҳаси, умуман оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, замон талаблари даражасига олиб чиқишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Куни кеча Президентимизнинг "Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда «Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги фармонининг эълон қилиниши ижод аҳлига янада илҳом, кўтаринкилик бахш этди.

Мен ҳам оддий журналист сифатида ана шу жиҳатларини мамнуният билан қарши олдим. Уларда бугунги шиддат билан ривожланаётган ахборот замонида мамлакатимиздаги оммавий ахборот воситалари фаолиятини мувофиқлаштириш, уларга тегишли ижодий-услубий ёрдам ва кўмак бериш, журналистларнинг профессионал малакасини ошириш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш, соҳа учун кадрлар тайёрлаш борасида бир қатор долзарб муаммолар ечимига алоҳида эътибор қаратилганлиги ушбу соҳада изчил ислоҳотлар амалга оширилаётганлигидан далолат беради.

Бу йўналишда Ўзбекистон  Журналистлари ижодий уюшмаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш, оммавий ахборот воситалари фаолиятини кенг қўллаб-қувватлаш, мулкчилик шаклидан қатъи назар, газета-журналлар, телерадиоканаллар, ахборот агентликлари ва интернет нашрларида меҳнат қилаётган муаллифларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, иш ва турмуш шароитларини яхшилаш, журналист кадрларнинг профессионал маҳоратини ошириш тизимини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасини сақлаш, ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари, шунингдек, Уюшманинг ва Уюшмага қарашли бўлган Республика Миллий матбуот марказининг моддий-техник базасини ривожлантиришни молиялаштириш манбаси этиб Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш "Илҳом" жамоат фонди  маблағлари ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар белгилангани, эҳтиёжманд ва фаол журналистларни имтиёзли ипотека кредитлари асосида уй-жой ёки ер участкалари билан таъминлаш ишлари ҳам назарда тутилгани қалам аҳлига бўлган катта эътибордир.

Бу эътибор ва ғамхўрликка биз  журналистлар ўз ижодимиз, меҳнатимиз билан мамлакатимизни янада гуллаб яшнаши йўлида давр билан ҳамнафас бўлиб, самарали фаолият юритишга ундайди.

 

Раъно Ҳайитбоева,

«Тиббиёт гулшани» газетаси муҳаррири.

Прочитано 1882 раз
Super User

Последнее от Super User