+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 28 Дек 2023
    Талабалар ташаббуслари қўллаб-қувватланади
    ёшлар ҳаёти Андижон давлат чет тиллар институтида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда институтнинг биринчи проректори Ботиржон Аҳмедов талабалар билан мулоқот ўтказди. Дастлаб у…
  • 28 Дек 2023
    Ватан ҳимояси - муқаддас бурч
    Мамлакатимизда ўтказилаётган "Ватанпарварлик" ойлиги доирасида Булоқбоши туманидаги 55- ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида "Ватан ҳимояси - муқаддас бурч" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ўқувчи ёшларнинг юртга…
  • 28 Дек 2023
    ҚИЗЛАР ТАРБИЯСИДА КИТОБНИНГ ЎРНИ
    "Китоб - беминнат устоз" деб ёзганди буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий. Дарҳақиқат, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи китобдир. Шунингдек, китоб тарбия…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

29 Май 2025

Маъмурий судлар ва коррупцияга қарши кураш: адолатли жамият сари мустаҳкам қадам

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Ҳуқуқшунос минбари

 

Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, айниқса, маъмурий судлар фаолиятини очиқ ва шаффоф этиш, жамиятда коррупцияга қарши қатъий кураш олиб бориш долзарб вазифалардан бирига айланди. Маъмурий судлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари ҳамда мансабдор шахслар билан муносабатларидаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи муҳим тузилма сифатида фаолият юритмоқда.

 

Коррупция маъмурий муносабатларда қонунийликка, холисликка ва адолат тамойилларига жиддий зиён етказади. Бу иллат фуқароларнинг давлат органларига ишончини пасайтиради, ҳуқуқий ечимлардан қониқиш даражасини туширади ва иқтисодий ривожланишга ҳам салбий таъсир кўрсатади.

 

Шу боис, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида, қолаверса, Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифалар доирасида маъмурий судлар зиммасига катта масъулият юкланмоқда. Ана шундан келиб чиқиб, соҳа ходимлари коррупция ҳолатларига имкон бермаслик, давлат идораларининг фаолияти устидан самарали суд назоратини амалга ошириш, қонун устуворлигини таъминлаш жароаёнларида фаол ва самарали иш олиб бормоқда.

 

Таҳлилларга кўра, маъмурий судлар томонидан давлат органлари қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан кўриб чиқилаётган ишларнинг сони ва кўлами ортиб бормоқда. Бу эса фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқий онги ва фаоллиги юксалиб бораётганлигини англатади.

 

Коррупцияга қарши кураш нафақат жазо воситаларини қўллаш, балки тизимли профилактика, очиқлик ва жавобгарликни таъминлашни ҳам ўз ичига олади.

 

Маълумки, Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Жорий йил 5 март куни бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида Президентимиз Шавкат Мирзиёев «Коррупция ислоҳотлар йўлидаги энг катта тўсиқ ва ғовдир» эканлигини таъкидлаб, бу борадаги муҳим вазифаларни белгилаб берди. Яъни:

 

- Қонунчиликни такомиллаштириш;

 - Очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик муҳокамаси, ОАВ ролиини ошири;

- давлат харидларини рақамлаштириш, тендерлар очиқлиги таъминлаш;

- мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш;

- ёш авлодни ҳалоллик руҳида тарбиялаш, мактаб ва олийгоҳларда ҳалоллик дарсларини ўтиш сингари қатор йўналимшларда муҳим вазифаларни берди.

Маъмурий судлар ҳам ана шу вазифаларни бажаришда фаол иштирок этиб, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар ишончини мустаҳкамлаш ва адолатли жамият қуриш йўлида самарали иш олиб боради.

 

Аҳмадулло ИСВҚУЛОВ,

Андижон вилояти Маъмурий судининг судьяси.

Прочитано 172 раз