+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 28 Дек 2023
    Талабалар ташаббуслари қўллаб-қувватланади
    ёшлар ҳаёти Андижон давлат чет тиллар институтида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда институтнинг биринчи проректори Ботиржон Аҳмедов талабалар билан мулоқот ўтказди. Дастлаб у…
  • 28 Дек 2023
    Ватан ҳимояси - муқаддас бурч
    Мамлакатимизда ўтказилаётган "Ватанпарварлик" ойлиги доирасида Булоқбоши туманидаги 55- ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида "Ватан ҳимояси - муқаддас бурч" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ўқувчи ёшларнинг юртга…
  • 28 Дек 2023
    ҚИЗЛАР ТАРБИЯСИДА КИТОБНИНГ ЎРНИ
    "Китоб - беминнат устоз" деб ёзганди буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий. Дарҳақиқат, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи китобдир. Шунингдек, китоб тарбия…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

28 Дек 2023

Қурилиш объектларида ёнғин ҳавфсизлиги талабларини жорий этиш муҳим масала

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

"101" огоҳлантиради!

Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан вилоят ҳудудида рўйхатга олинган 312 та қурилиш объектида масканларнинг лойиҳа ҳужжатларига киритилган ёнғинга қарши тадбирларнинг тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлаш борасида олиб борилаётган профилактик ишлар  самарадорлигини ошириш, ҳар бир объектнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолати ва ёнғинга қарши тадбирларнинг меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида амалга оширилаётганлигини ўрганиш, ишчи-хизматчиларнинг ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш ҳамда ёнғинларнинг олдини олиш борасида тушунтириш ва  тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, қурилишларда ёнғиннинг олдини олиш бўйича масъуллар, газ ва электр пайвандчиларни қўшимча йўриқномадан ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, қурилиш объектларининг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда лойиҳалаш ташкилотлари билан ҳам ҳамкорлик давом эттирилмоқда. Хусусан, "Андижонфуқаролойиҳа", "Андижонхўжаролойиҳа", "Таъмирлойиҳа" масъулияти чекланган жамиятлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилаётган лойиҳа ҳужжатларига ёнғинга қарши тадбирларнинг меъёрий ҳужжатлар асосида киритилиши ўрганилмоқда, лойиҳалардаги ёнғин хавфсизлигига оид камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур  тавсиялар берилмоқда.

Бундан ташқари, вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда қурилиш объектлари ўрганилмоқда. Умуман, олиб борилган  тарғибот-тушунтириш ишлари натижасида вилоятдаги қурилиш объектларида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ёнғин ва бошқа фавқулодда ҳодисалар содир бўлмади.

Қурилишларда йўл қўйилиши мумкин бўлган камчиликлар ўз ўрнида олди олинса, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилса, бино сифатли, ҳар томонлама мустаҳкам қурилса, юртимизга, келажак авлодимизга узоқ муддат хизмат қилади.                          

 

Омадилло ПАТИДДИНОВ,

вилоят ФВБ шаҳарсозлик соҳасида профилактика бўлими бош инспектори, катта лейтенант.

Абдусамад РАҲМОНОВ,

 Андижон тумани ФВБ катта инспектори, капитан.

Прочитано 234 раз