+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 28 Дек 2023
    Талабалар ташаббуслари қўллаб-қувватланади
    ёшлар ҳаёти Андижон давлат чет тиллар институтида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда институтнинг биринчи проректори Ботиржон Аҳмедов талабалар билан мулоқот ўтказди. Дастлаб у…
  • 28 Дек 2023
    Ватан ҳимояси - муқаддас бурч
    Мамлакатимизда ўтказилаётган "Ватанпарварлик" ойлиги доирасида Булоқбоши туманидаги 55- ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида "Ватан ҳимояси - муқаддас бурч" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ўқувчи ёшларнинг юртга…
  • 28 Дек 2023
    ҚИЗЛАР ТАРБИЯСИДА КИТОБНИНГ ЎРНИ
    "Китоб - беминнат устоз" деб ёзганди буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий. Дарҳақиқат, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи китобдир. Шунингдек, китоб тарбия…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

24 Нояб 2023

Коррупцияга қарши курашиш: кенг жамоатчиликнинг ўрни ва роли муҳим

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Муносабат

Мамлакатимизда, қолаверса, бутун дунёда қонун устуворлигини таъминлаш ва барқарор ривожланишга энг катта тўсиқ, бу - коррупция иллатидир. Шу боис ҳам, бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш масаласи давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишларидан бирига айланган.

2017 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунида коррупция - шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб, моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, ҳудди шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиши эканлиги белгиланган.

Мазкур қонунда жамият ривожига тўсиқ бўлувчи ана шу иллатга қарши курашиш давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг имкониятларини бирлаштириш мақсади назарда тутилган. Коррупцияга қарши курашишда давлат органлари, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, ҳар бир фуқаро, умуман, кенг жамоатчилик фаол иштирок этиши лозим. Зеро, жамиятда коррупцияга қарши кучли иммунитет шаклланмас экан, жамият бу балодан асло қутула олмайди.

Кўпчилик мутахассислар коррупциянинг сабаблари сиёсий институтларнинг мукаммал эмаслиги билан боғлиқ, деб ҳисоблашади. Чунки мамлакатнинг ички ва ташқи бошқариш механизмлари, асосан, ушбу институтларнинг қандай ишлашига боғлиқдир. Бундан ташқари, аҳоли ҳуқуқий билимларининг етарли даражада эмаслиги, қонунни яхши билмаслиги ёки тушунмаслиги мамлакатдаги сиёсий ҳолатнинг барқарор эмаслиги, ҳукумат институтларининг ўзаро ҳамкорликда ҳаракат қилиш механизмининг йўқлиги, мамлакат бюрократик аппаратининг мақсадлари сиёсий элитага тобе ҳолда ишлаши, сиёсий ўйинларнинг авж олиши, юқори турувчи амалдорларнинг таниш-билишчилик асосида ҳукуматни бошқаришга ўз таъсирини ўтказиши, ижро ҳокимиятида бирликнинг йўқлиги, фуқароларнинг давлат бошқарувидаги иштироки сустлиги ва бошқа шу каби ҳолатлар коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар саналади.

Коррупциянинг ривожланиб кетишига давлат секторида иш хақининг хусусий секторга нисбатан камлиги, давлат томонидан бозор иқтисодиётининг "тартибга солиниши", фуқароларнинг амалдорларга бўйсуниб қолиши, давлатнинг монополистик сиёсати, иқтисоднинг барқарор эмаслиги, иқтисодий ривожланишнинг пастлиги ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Таъкидлаш жоизки, ушбу ижтимоий иллат катта ва кичик, бадавлат ва камбағал бўлишидан катъи назар барча мамлакатларда муайян даражада учрайди. Ушбу иллатни бартараф этиш бўйича жаҳон ҳамжамияти томонидан муайян ишлар амалга оширилаётган бўлса-да, ҳанузгача у долзарб муаммо сифатида қолмокда.

Коррупция қуйидаги салбий ижтимоий оқибатларни келтириб чиқаради: инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини издан чиқаради, жамиятда ижтимоий тенгсизликни юзага келтиради, аҳолининг, халқнинг олиб борилаётган ислоҳотларга бўлган ишончини йўқотади, ижтимоий муносабатларда адолатсизликни вужудга келтиради, давлат органларининг барқарорлигини издан чиқаради.

Кўп манбаларда коррупцияга қарши курашиш давлат ва жамиятнинг умумий вазифаси сифатида талқин этилади. Бунинг асосий сабаби, коррупциядан барча жамият аъзолари азият чекади ва у жамият тараққиётига салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабдан ҳам коррупцияга қарши курашиш нафақат айрим шахсларнинг, балки жамият барча аъзоларининг, кенг жамоатчиликнинг умумий вазифасидир.

Коррупцияга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни, унинг оқибатларини бартараф этиш борасида юртимизда ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада  Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонуни ва бошқа қонуности ҳужжатлари муҳим дастурил-амал бўлмоқда.

Бугун Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш ва жамият тараққиётини юксалтиришда энг асосий масалалардан бири бошқарувда қонун устуворлигини таъминлаш, инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳисобланади. 

Коррупцияга қарши курашишда жамиятда коррупцияга қарши муросасизлик муҳитини шакллантириш энг муҳим омиллардан биридир. Бу ўз навбатида жамиятда шаклланган маънавий-ахлоқий қадриятларга бевосита боғлиқ бўлади.  Бундан  ташқари, мазкур жараёнда   шахслар онгида шаклланган ахлоқий қадриятлар ҳам муҳим аҳамият касб этади. Яъни, ҳалоллик ва тўғрилик, адолат ва тенглик каби тамойиллар шахсларни ўзаро муносабатларда турли ҳақсизликлардан ҳимоя қилади. Зеро, ривожланган, коррупциясиз жамиятни маънан етук ва фаол фуқаролар ёрдамидагина барпо этиш мумкин.

Юқорида таъкидланганидек, кенг жамоатчилик жамиятда юз бераётган коррупция ҳолатларини аниқлашда катта имкониятларга эга. Жамоатчилик назорати бир томондан, коррупция ҳолатларини аниқлаб, унга давлат ҳокимияти органлари эътиборини қаратса, иккинчи томондан, коррупцияга нисбатан кенг аҳоли орасида салбий муносабатни шакллантиришга, олиб борилаётган кураш самарадорлигининг ортишида муҳим роль ўйнайди.

Умуман, қатор мамлакатлар илғор тажрибасига кўра, коррупцияни чеклаш ва минимал даражага тушириш учун бир томондан сиёсий ирода талаб этилса, иккинчи томондан, бу курашга жамоатчиликни жалб этиш, яъни жамоатчилик назоратини кучайтириш ижобий натижалар беради.

 

Улуғбек КАБУЛОВ,

"Ўзмиллийбанк" АЖнинг Андижон вилояти бошқармаси бошқарувчиси.

Зафаржон ТЎЙЧИЕВ,

комплаенс-назорат ва коррупцияга қарши курашиш бош мутахассиси.

Прочитано 723 раз Последнее изменение 01 Дек 2023