+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Июль 2023

ОТАХОН "САХОВАТ УЙИ"ГА ЖОЙЛАШДИ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Эътибор ва кўмак

Ҳаётимизда содир бўлаётган баъзи воқеа-ҳодисаларни кўриб, айрим кишиларда инсонийлик, меҳр-оқибат туйғулари йўқолиб бораётганлигидан таажжубланамиз, ташвишга тушамиз. Ўз отасига, яқинларига ғамхўрлик қилиш ҳар бир инсон учун ҳам қарз, ҳам фарз бўлса-да, ана шу бурчни унутиб қўяётган юртдошларимизнинг борлиги минг афсуски, на миллатимизнинг, на динимизнинг бирор бир мезонига тўғри келмайди.   

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Гулнора Абдувоҳидовага Хўжаобод туманида яшаган 75 ёшли отахон "Саховат" кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ихтисослашган интернат уйига жойлашишига кўмаклашишни сўраб, мурожаат қилди.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида маълум бўлдики, аслида отахон 2013 йилдан буён "Саховат уйи"да яшаб келган. Орадан тўққиз йил ўтиб, мурожаатчининг ўғли отасини ўз хонадонига олиб кетади. Лекин орадан уч ой ўтиб, яъни 2023 йилнинг январь ойида ўғил отасини Булоқбоши туманида яшовчи қариндошининг уйига олиб бориб қўяди.

Кекса отахон ўз аризасида бетоблиги, ўзидан катта ёшдаги опаси 1- гуруҳ ногирони бўлган қизи билан ёлғиз яшашлари, унга қарайдиган киши йўқлиги, яшашга зарур шароитлар мавжуд эмаслиги учун "Саховат" интернат уйига қайта жойлаштирилишини сўраб, тегишли ташкилотларга мурожаат қилгани, лекин, ижобий жавоб олмаганлигини маълум қилган.

Отахоннинг мурожаати Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Г. Абдувоҳидова томонидан назоратга олиниб, Андижон вилояти Тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармасига мурожаат қилинди. Отахоннинг саломатлиги, вақтинча турган хонадондаги шароитлар ўрганилди. Ўрганишлардан сўнг мурожаатчи "Саховат" интернат уйига қабул қилиниб, тўлиқ давлат таъминотига олинди.

Азиз юртдошлар. Ота-онамиз ҳаёт экан, улар ким бўлишидан қатъи назар, уларнинг борида, ҳаётлигида эъзозлашни унутмайлик.

Муҳаммадрасул МАМАТҚУЛОВ,

жамоатчи мухбир.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси.

Ушбу саҳифа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти асосида "Ислоҳотлар самараси ва инсон қадрини улуғлаш - жамият тараққиётининг муҳим мезони"  лойиҳаси доирасида чоп этилди.   

Прочитано 249 раз