(52- сон, 2016 й.) ОГОҲЛИК
Айни кунда гиёҳвандлик глобал муаммолардан бири сифатида дунё аҳлини ташвишга солмоқда. Кейинги вақтларда гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларнинг ортиб бораётганлиги, айниқса, оқ ажал исканжасига тушганларнинг 70 фоизини ёшлар ташкил этаётганлиги янада аянчлидир. Ушбу иллатнинг олдини олиш, у билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича жаҳон жамоатчилиги томонидан зарур чоралар кўрилмоқда, хусусан, дунёнинг аксарият мамлакатларида гиёҳванд моддаларни сотиш жиноятига қарши қатъий кураш олиб борилмоқда.
Бу борада юртимизда амалга оширилаётган қатор ишлар натижасида ушбу жиноят билан боғлиқ ҳолатлар бартараф этилмоқда. Жумладан, идорамиз ходимлари томонидан ҳам бу каби жиноятлар, уларни келтириб чиқарувчи омилларнинг олдини олиш бўйича зарур барча ишлар олиб борилмоқда. Шу ўринда таъкидлаш керакки, гиёҳвандлик кишини ҳам жисмонан, ҳам руҳан мажруҳ этади, инсонни жарликка етаклайди. Унга мубтало бўлганлар, унинг ортидан мўмай даромад топишни ўзига касб қилиб олганлар эртами-кечми қонун олдида жавоб берадилар.
Азиз фуқаролар, огоҳ бўлайлик ушбу иллат ҳаётимизга раҳна солмасин, айниқса, ёшларимизни бу бало таъсирига тушиб қолишларига асло йўл қўймайлик.
Илёсбек АРЗИЕВ,
Андижон темир йўл бекатидаги ВЕУН ХПГ катта инспектори, капитан.
Азизбек АВУЛОВ,
Андижон темир йўл бекатидаги ТИИБ ХООБ профилактика инспектори, лейтенант.