+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

30 Авг 2021

Фермер хўжалиги бошлиғи вафот этганда ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи ва мерос мулкларини расмийлаштириш тартиби қандай амалга оширилади?

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Ҳуқуқшунос минбари

      Фермер хўжалиги раҳбари вафот этган тақдирда ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқи ва мерос мулкларини расмийлаштириш тартиблари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг қатор моддалари билан белгилаб қўйилган.

  Мазкур Кодекснинг 1115-моддасида деҳқон хўжалиги ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини мерос қилиб олиш тартиби белгиланган. Яъни деҳқон (фермер) хўжалиги ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини мерос қилиб олиш, агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу Кодекс қоидалари билан тартибга солиниши қайд этилади.

Кодекснинг 1116-моддаси эса мерос фуқаронинг ўлими ёки унинг суд томонидан вафот этган деб эълон қилиниши оқибатида очилиши белгиланган.

Мерос қолдирувчининг ўлган куни у вафот этган деб эълон қилинганда эса, агар суднинг қарорида  бошқа муддат кўрсатилган бўлмаса, вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги суднинг қарори кучга кирадиган кун мерос очилган вақт деб ҳисобланади.

Агар биридан кейин бошқаси мерос олишга ҳақли бўлган шахслар бир календарь сутка (йигирма тўрт соат) ичида вафот этган бўлсалар, улар бир вақтда вафот этган деб ҳисобланадилар, мерос уларнинг ҳар биридан кейин очилади ва улардан ҳар бирининг меросхўрлари ворисликка чақириладилар.

Мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаб турган жойи мероснинг очилиш жойи ҳисобланади (1117-модда).

Қонун бўйича меросхўрлар ворисликка ушбу Кодекснинг 1135-1141-моддаларида назарда тутилган навбат тартибида чақириладилар.

Қонун бўйича ворисликда фарзандликка олинган шахс ва унинг авлодлари, бир тарафдан, фарзандликка олувчи шахс ва унинг қариндошлари, иккинчи тарафдан, туғишган қариндошларга тенглаштириладилар.

Фуқаролик Кодексинин 1135-моддасида қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислар тартиби белгиланган, Яъни мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар.

 

Шаходатхон ҚОДИРОВА,

Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус.

Прочитано 336 раз