+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 19 Апр 2022
    АНДИЖОНДА “КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ” БОШЛАНДИ
    Андижонда II республика “Китобхонлик ҳафталиги” тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Китобнинг жамиятимиз маънавий-маърифий ҳаётидаги тутган ўрни ва аҳамиятини юксалтириш, буюк аждодларимиз хотирасини, замонамиз қаҳрамонлари тимсолини ҳаққоний ва…
  • 19 Апр 2022
    ЭЪТИБОРДАН КЎНГЛИМ ТОҒДАЙ КЎТАРИЛДИ
    “Маҳалла” ҳайрия жамоат фондининг Балиқчи туман бўлинмаси қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан эҳтиёжманд ҳамда “Темир дафтар”га киритилган оилалар, шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга 365…
  • 17 Июнь 2021
    МАШҒУЛОТДАН ОНАЛАР МАМНУН БЎЛДИ
    Андижон туманидаги 41- умумтаьлим мактабида "Оналар мактаби" тўгарагининг навбатдаги машғулоти ўтказилди. Вилоятимизда кенг оммалашаётган “Оналар мактаби” тадбирлари оналарнинг қизиқиши тобора ортиб бормоқда. Шу боис ҳам…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

18 Окт 2021

ОНА ТИЛИМ – ЖОНУ ДИЛИМ

Автор
Маколани бахоланг
(1 Овоз бериш)

Дил туғёни

Барчамизга маълумки, тил - миллат руҳи, унинг ифтихори, ғурури ҳамда кўзгусидир. Бизларга устозларимиз, ота-онамиз ўзбек тили бизнинг она тилимиздир, деб уқтирганлар. Шу ўринда ҳақли савол туғилади? Нима учун “тил” сўзига “она” сўзи қўшиб айтилади, тилга она сўзининг нима алоқаси бор? Бунинг сабаби, менинг назаримда, фарзанд тарбиясида онанинг ўрни ниҳоятда катта бўлгани каби, миллат равнақи ва ривожида ҳам тилнинг ўрни беқиёсдир. Эҳтимол шу боис, “она тили” жумласи келиб чиққандир.

Ҳар бир миллат ўз она тилини асраши, уни авйлаши, ҳурмат қилиши зарур. Жамиятимизда шундай инсонлар борки, гапираётганларида она тилимизга бошқа миллат сўзларини қўшиб гапиришни одат қилиб олишган. Масалан, ойнаи жаҳон орқали бир инсоннинг икки дақиқалик маърузасида ўнлаб рус тилидаги сўзларни ишлатганлигини кузатиб, беихтиёр мушохадага бордим. Нафақат мен, балки кўплаб юртдошларимиз ҳам бошқа миллат вакилларининг ўз она тилига ўзбекча сўзлар қўшиб гапирганини эшитмаган бўлса керак?!

Телевидениедаги юқоридаги каби ҳолатлар айниқса, ўзбек ёшларида “она тилимизга рус ёки бошқа хорижий сўзларни қўшиб гапириш маданият белгиси экан” деган фикрни уйғотишга олиб келмоқда. Ўзини, тилини ҳурмат қилмаган айрим тенгдошларимиз ўшаларга тақлид қилаётгани ҳам бор гап.

Ўзбек адабиётининг забардаст вакили Абдулла Қаҳҳор айтганидек, “Нима учун йўл қоидасини бузган инсонга милиция ҳуштак чалиб, керак бўлса жазолайдию, лекин ўз она тилини бузган инсонга ҳеч қандай чора кўрилмайди!?”.

Улуғ ёзувчининг ушбу гапда жуда катта маъно-мантиқ мужассам. Дарҳақиқат, йўл қоидасини бузган инсонга жарима солинади, лекин миллат тили - она тилимизни бузган инсонга ҳеч ким хуштак чалмайди, жаримага тортмайди. Менимча, агар тилимизнинг софлигага путур етказган кишилар жаримага тортилганида эди, балки ҳеч ким она тилимиз қоидаларини бузмас эди.

Тил - миллатнинг руҳидир. Биз тарихда тилимиз учун курашган, уни асраб-авайлаш учун керак бўлса, жонини берган маърифатпарварларнинг ҳаёти, фаолиятини биламиз, уларнинг фидойилиги ҳақида ўқиганмиз.

Буюк мутафакир, аллома ўзбек тилининг асолсчиси Мир Алишер Навоий бобомиз туркий тилнинг ривожига беқиёс ҳисса қўшган. Энг машхур асари “Ҳамса”ни туркий тилда ёзганлар. Яқин ўтмишда яшаб ўтган Абдулла Қодирий, Абдулла Авлоний, Абдкрауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпон каби мутафаккирларимиз ҳам айнан она тилимизни асраб-авайлаш, софлигини сақлаш учун курашганлар. Ўзбек тилида бетакрор илмий асарлар, дурдона бадиий асарлар яратганлар. Албатта, ана шу мутафаккир боболаримиз билан биз ҳар қанча фахрлансак арзийди.

Рус тарихчиси Скобелев ўз асарларидан бирида: “Миллатни йўқ қилиш учун у ерга қурол кўтариб бориш шарт эмас, шунчаки унинг адабиётини ва тилини йўқ қилиш кифоя. Шунда миллат ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади”, деб ёзган экан.

Марказий Осиёда мустамлакачилик сиёсатини олиб борган Чор Россияси ҳақиқатдан ҳам аждодларимиз яратган жуда кўп илмий, бадиий дурдоналарни йўқ қилиб юборганлигини ҳам тарихдан яхши биламиз. Қолаверса, миллатимиз учун қайғурган, тилимиз, динимиз, миллий қадриятларимизсақлаб қолиш учун курашган жуда кўп олиму мутафаккирлар, зиёлилар асоссиз равишда йўқ қилиб юборилган.

Бугун бутунлай янги бир даврда яшаяпмиз. Абдулла Қодирий, Фитрат, Чўлпон каби юзлаб миллатимиз мутаффакирлари мана шундай кунлар келишини орзу қилиб яшашган. Тилимиз, қадриятларимиз эъзозланмоқда, ўқиб, пухта билим олишимиз, касб-ҳунар ўрганишимиз учун барча шароитлар яратиб берилган. Буларниг бари, мустақиллигимиз шарофатидандир.

Айниқса, бугун она тилимиз - ўзбек тилининг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, софлигини сақлаш бўйича кенг кўламли ислоҳатлар олиб борилмоқда. Ўзбек тилини ўқитишга ихтисослашган олий илм даргоҳлари очилди, давлат ҳужжатлари айнан ўзбек тилида олиб бориладиган бўлди.

Биз бахтли ва бахтиёр ёшлармиз. Чунки, ёш авлодни эъзозлайдиган, ёшлар учун кенг имкониятлар эшигини очиб берган Ўзбекистондай озод, обод, жаннатмонанд юртимиз бор.

Шу юртни, тинчлик-хотиржамликни қадрига етишимиз, хусусан, ўзлигимизни англашга, билим ва тафаккуримизни юксалишига кенг йўл очиб бераётган она тилмизни асраб- авайлашимиз, унинг софлигини сақлаш муқаддас ва шарафли бурчимиз эканлигини асло унутмаслигимиз лозим.

Зеро, инсонга берилган буюк неъматлардан бири она тилимиз экан, уни асраб-авайлайлик, қадрига етайлик.

Гўзал ўзбек тили – жону дилимдир,

Ҳар бир куй-ғазали ғунча, гулимдир.

Она тилмини чин дилдан севмоқ,

Ҳаётим мазмуни, тўғри йўлимдир!

Захро ҒУЛОМЖОНОВА,

Марҳамат туманидаги 31- ДИМИ ўқувчиси.

 

 
 
Прочитано 285 раз Последнее изменение 02 Нояб 2021