+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Окт 2020

ИФТИХОР КОНСТИТУЦИЯ - ҲУҚУҚЛАРИМИЗ КАФОЛАТИ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Ҳар бир инсон мустақил ҳаёт кечиришга, ўз имкониятларидан тўлақонли фойдаланишга, иқтидор ва қобилиятларини намоён қилишга ҳақлидир. Бунинг учун энг аввало, жамиятда ана шу нарсаларга эришиш учун муҳит яратилган бўлиши керак. Қачонки, ҳаётда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминлансагина, у ўзини  эркин ва бахтиёр ҳис эта олади.

Бугун мустақил юртимизда ҳар бир фуқаро эркин ва бахтли ҳаёт кечираётгани, инсон ҳуқуқ ва манфаатларига юксак қадрият сифатида эътибор қаратилаётгани бизни беҳад қувонтиради. Албатта, ана шу ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати, ҳуқуқий асоси шубҳасиз, мамлакатимиз Бош қомусидир.

1992 йил қабул қилинган, 6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборат Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлатчилигимиз тузилиши, мамлакатимиз ички, ташқи  сиёсатининг йўналишлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган бўлиб, ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган. 

Биз нима учун Конституцияни бахтимиз қомуси, деб айтамиз? Чунки унда ҳар бир фуқаронинг бахтли, фаровон яшаши учун ҳуқуқий асослар белгилаб қўйилган. Жумладан, Конституциямизнинг 41-моддасида: "Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади" дейилади. Бош Қомусимизда қайд этилган ана шу ҳуқуқдан фойдаланган биз ёшлар бугун барча қулайликларга эга таълим масканларида ўқиб, билим оляпмиз.

Бизга кенг имкониятлар эшигини очиб бераётган, ҳуқуқларимиз кафолати ҳисобланган Конституциямизни айниқса, биз ёшлар қадрлашимиз, уни чуқур ўрганишимиз, ҳар бир моддасини ёд олишимиз керак. Унда белгиланган ҳуқуқларимиз билан бирга, бурчларимизни ҳам яхши билишимиз муҳимдир. Бу орқали Қомусимизга бўлган ҳурматимизни, она Ватанимизга муҳаббатимизни намоён этамиз.

 

Моҳинур

АБДУВОҲИДОВА,

 

Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби ўқувчиси.

Прочитано 690 раз