+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

05 Нояб 2020

ИС ГАЗИ - КЎРИНМАС ЁВ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Ис гази - яшаш хонадонларимиз ва иш жойимизда фойдаланиладиган табиий газ ва кўмирнинг чала ёнишидан ҳосил бўладиган газдир. Ис гази инсон организмининг нафас йўллари ва нафас аъзоларига кучли таъсир қилади, нафас йўллари орқали организмни, хусусан, марказий асаб тизимини зарарлайди.

Ис газидан захарланишдек кўнгилсиз ҳолатлар,  умуман ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида, айниқса,  куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида Бўстон тумани ФВБ ходимлари томондан профилактик тадбирлар олиб борилмоқда. Шунга қарамасдан, айрим юртдошларимизнинг эътиборсизлиги оқибатида аҳоли яшаш хонадонларида ёнғинлар келиб чиқаётганлиги ташвишлидир.

Масалан, Гузар маҳалласи Ўзбекистон кўчасида, Маданият маҳалласи Тинчлик  кўчасида, Пиллакор маҳалласи Мустақиллик  кўчасида, Яккатол маҳалласи Фурқат   кўчасида ҳамда Дўстлик маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли уйнинг 2 қаватида ёнғинлар юзага келган.  Мазкур ёнғин ҳолатлари ўрганилганда, оддий ёнғин қоидаларига амал қилинмаганлиги, иситиш печларининг назоратсиз қолдирилганлиги туфайли ёнғинлар келиб чиққанлиги аниқланди.

Келгусида юқоридаги каби ёнғинлар билан боғлиқ нохуш ҳолатлар юзага келмаслиги учун фуқароларимиз ёнғин   хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилишлари, талабга жавоб бермайдиган, қўлбола, ностандарт, носоз газ ва электр жиҳозларидан фойдаланмасликлари лозим. Бундан ташқари, газ тармоғига резина шланг орқали уланиш, носоз мўрилардан фойдаланиш, хонадонидаги иситиш воситаларини асло назоратсиз қолдирмасликлари керак. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига эътиборсиз қараш ўта оғир оқибатларга, кимнингдир уй-жойи ёниб кулга айланишига, куйиб тан жароҳати олишга, ҳатто ҳалок бўлишига сабаб бўлиши мумкин.

Азиз юртдошлар! Ёнғин келиб чиқишидан, айниқса, кўринмас ёв - ис газидан захарланишдан эҳтиёт бўлайлик. Нафақат ўзимизнинг, балки яқинларимизнинг соғлиги ва ҳаётига бепарво бўлмайлик.

 

Бекзод ВАЛИЖОНОВ,

 

 Бўстон тумани ФВБ бошлиғининг ўринбосари, капитан.

Прочитано 723 раз