+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

27 Авг 2020

ҲУНАРЛИ КИШИ ХОР БЎЛМАС

Автор
Маколани бахоланг
(2 Овоз)

Мулоҳаза

Халқимизда "Ҳунарли киши хор бўлмас", деган нақл бежиз айтилмаган. Қўлида ҳунари бўлган одамнинг рўзғори бут, кўнгли тўқ, жамиятда ўз ўрнига эга бўлади. Ҳунарли инсон ўзига ҳам, ўзгаларга ҳам наф келтиради.

Шу боис ҳам мамлакатимизда ҳунармандчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қолаверса, бугунги кунда халқимизнинг қадим ҳунармандчилик анъаналари бутун жаҳонда эътироф этилмоқда. Ўтган йили Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган бутунжаҳон ҳунармандчилик фестивали фикримизга ёрқин мисол бўла олади.

Айни кунда ёшларимизни илмли қилиш билан бир қаторда уларни касб-ҳунарга йўналтириш ҳам долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус доирасида ҳам ёшларимизни маданият, спорт, ахборот технологиялари, китоб мутолаасига қизиқишларини ошириш билан бирга, касб-ҳунарга ўргатиш, бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

 Бугунги кунда ушбу ташаббус ижросини кўплаб амалий ишлар мисолида яққол кўриш мумкин. Жумладан, вилоят ҳокими ташаббуси билан мактаб битирувчиларини ўзлари эгаллаган касблари, ҳунари йўналишида мустақил иш бошлашлари ёки тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун молиявий кўмак берилмоқда. Олиб борилаётган ана шундай ибратли ишлар самараси ўлароқ, ўқувчи-ёшлар мактабдан   ташқари бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ҳаётда асқотадиган касб-ҳунар ўрганиш,    ҳунармандчилигимизнинг ўлмас анъаналарини давом эттириш, бу орқали доимий даромад топиш имконига эга бўлмоқда. Яратилган кенг имкониятлар, шарт-шароитлар юртимиз ёшлари келажагига бўлган эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир.

Юқори синф ўқувчилари, айниқса, қизларимиз касб-ҳунар ўрганиш асносида оилавий ҳаётга ҳам пухта тайёрланмоқда, шу билан бирга, уларда мустақил иш юритиш, даромад топиш кўникмаси ҳам шаклланиб бораётир.  Тикувчилик ҳунарини ўрганиб, оиласига ва жамиятга наф келтиришга астойдил бел боғлаган ўқувчиларимиз талайгина. Масалан,  мактабимизнинг 11-синфида таҳсил олаётган Умидахон Комилова ҳамда Замира Абдуманноповалар аъло баҳоларга ўқиш билан бирга, дарслардан бўш вақтларда тикувчилик ҳунари билан шуғулланадилар. Келажакда бу ҳунарини кенгайтириб,  тадбиркор бўлиш орзуси билан яшамоқда.

"Ақл кўпга етказар, ҳунар эса кўкка", деганларидек ҳунар ўрганаётган қизларимизни барча қўллаб-қувватламоқда. Яқинда туманимиз ҳокими Иномжон Мамадалиев томонидан ана шу қизларимизга тикув машиналари берилди. Ушбу эътибор ва кўмак нафақат қизларимизни, балки уларнинг оила аъзоларини ҳам беҳад қувонтирди. Ёшларимиз кўрсатилаётган бу каби эътибор ва яратиб    берилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиб, албатта, ўз орзуларига етишадилар, устозлар, юртбошимиз ишончини оқлайдилар.

Одинахон ЗОКИРОВА,

Асака туманидаги

 

11-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.

Прочитано 3203 раз