+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

06 Авг 2020

Беруний мероси - география фани ўқитишнинг асоси

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Бутун дунёда инновацион технология ривожланаётган бир пайтда, ёшларимизни ҳар томонлама соғлом, баркамол, зукко ва билимли этиб тарбиялаш бугуннинг кечиктириб бўлмас вазифасидир.

География фани ўқитувчиси сифатида мен ҳам ўқувчиларимга замонавий технологиялардан фойдаланиб сабоқ беришга, фан бўйича янги-янги маълумотлар излаб топишга, билим ва малакамни илғор инновацион усуллар орқали мустаҳкамлаб боришга ҳаракат қиламан.

Дунё тез ривожланмоқда. Ҳар куни, ҳар соатда янгиликлар, ўзгаришлардан бохабар бўлмоқдамиз. Баъзан, фанимга тегишли маълумотлар чиқиб қолса, уларни тезроқ ўқувчиларимга етказишга, баҳсу мунозара асосида дарс ўтишга ошиқаман.

Болалик даврларимизда Америка қитъасини кашф этган инсон, дея фақат Христофор Колумб тилга олинарди. Йиллар ўтди. Тарихдаги ноаниқликларга ойдинлик киритилди.  Шаксиз, Колумб географик кашфиётлар тарихида улкан из қолдирган шахсдир. 1492-1493 йиллар давомида 90 кишидан иборат экипаж аъзолари билан "Санта-Мария", "Пинта" ва "Ниня" кемаларида денгиз саёҳатига чиқади. 1492 йилнинг август ойида экспедиция Канар оролларидан ғарбга томон сузиб, Атлантика океанини кесиб ўтиб, Саргасс денгизини кашф этади. 1492 йилнинг 12 октябрида Багам архипелагига етиб келади ва унга Сан-Салвадор, деб ном беради. Ушбу сана ҳозирда Америка кашф этилган кун сифатида расман тан олинган.

Бироқ, Христофор Колумб Америка қитъасини кашф этишидан қарийб тўрт аср олдин, Шарқда буюк мутафаккир олим, Ўрта аср уйғониш даври асосчиларидан бўлган бобокалонимиз Абу Райҳон Беруний мазкур давлат борлигига ишора бериб ўтганлар.

Аллома ўзининг илмий изланишларида ернинг шар шаклида эканлигини исботлаб берган. У ўзининг "Ҳиндистон" асарида шундай ёзади: "Қуёш кўринмай қолишининг сабаби, унинг ердан узоқлашиб кетишида эмас, балки ернинг думалоқлигидадир. "Олимнинг фикрича, агар "Ер юмалоқ бўлмаганида... ёзда ва қишда кун ва тун ҳар хил бўлмас эди, улар ўзгариб турмас эдилар. Ер умуман юмалоқдир, бироқ айрим жойлари ғадир-будир, чунки тоғлари бўртиб чиқиб туради, ботиқлари чуқур кирган. Шундай бўлса-да, унинг шакли шарга ўхшаш, тоғларнинг баландлиги бутун Ерга нисбатан жуда кичикдир".

Ернинг шар шаклида эканлигидан келиб чиқиб, Беруний Американи кашф этган Христофор Колумбдан 450 йилча олдин Атлантика океанининг нариги томонида қуруқлик борлигини башорат қилган. Яна юқоридаги асарда ёзилишича, "...Ернинг чораги маъмурадир. Маъмурани ғарб ва Шарқ томонидан Муҳит океани (Атлантика ва Тинч океани) ўраб турибди. Бу Муҳит океани Ернинг обод қисмини денгизларнинг нариги томонида бўлиши мумкин бўлган қуруқлик ёки одам яшайдиган ороллардан икки томондан бўлиши мумкин бўлган қуруқлик ёки одам яшайдиган ороллардан икки томондан (ғарб ва шарқдан) ажратиб туради...".   Алломанинг бу    фикрлари буюк географик кашфиётларнинг амалга оширилиши учун ўзига хос пойдевор бўлган.

Биз Имом ал Бухорий, Аҳмад ал Фарғоний, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий сингари дунё илм-фани ривожига улкан ҳисса қўшган буюк  аждодларимиз олдида ҳам, келажак авлодларимиз олдида ҳам жавобгармиз. Бу билан нима демоқчиман? Бугун биз - ўқитувчилар замон билан ҳамнафас қадам ташламоғимиз, керак бўлса, бир қадам олдинда бормоғимиз лозим. Инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш, ўз фани устида тинимсиз изланиб, янги манбалар излаб топиш, янгиликлардан доимо хабардор бўлиш ҳар бир муаллимнинг бурчи, масъулиятидир.

Маннобжон ДАДАБОЕВ,

 

география фани ўқитувчиси.

Прочитано 790 раз