+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

10 Апр 2020

Бу - менинг онам!

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Кўнгил битиклари

Хавфли вирус тарқалиши муносабати билан бир неча кундан буён уйда, оилам бағридаман.

Кеч келиб, эрта кетиб, иш билан машғул бўлганим туфайли, мени ҳар куни ишга кузатиб, ишдан қайтишимда меҳр билан қарши оладиган онам билан энди кўпроқ биргаман. Бир нарса менинг эътиборимни тортди: онам бир зум тиниб-тинчимас экан. Доим қандайдир юмуш билан банд, рўзғор икир-чикирлари: овқат тайёрлаш, кир чайиш, хонадон орасталигини таъминлаш, ҳовлининг бўш ерларига экилган гулу райҳонларни парваришлаш... Онам бу ишларни елиб-югуриб бажаради. Унинг бирор марта "уҳ" тортиб, "чарчадим", "ҳой, қарашворинглар" деган сўзларини эшитмабмиз.

Кўча юмушларидан бўшаб, уйда, онамнинг қошида бўлиш, фақат оқшом маҳали, эрталабки нонушта пайтида бир дастурхон атрофидагина йиғиладиган оила аъзолари - отам, опам, акам ва мен бир-биримиз билан бевосита ишларимиз, ўқишдаги ташвишлар, муаммо ва ютуқларимиз ҳақида суҳбатлашиб ўтиришга, онамнинг насиҳатлари, ибратомуз ҳикматларини тинглашга вақт етарли эди. Шунинг орасида онамнинг доим  куюниб юришлари, уй ишларидан бир зум тўхтамаётганини кузатиб оналаримиз нақадар фидойи эканликларини янада чуқурроқ ҳис этдим. Кўп вақти  ишда бўладиган опам ҳам энди онамнинг юмушларига қарашар, биз ота-болалар  ҳовлидаги ишлар - кўчатларни  суғориш, атрофда  таъмирланиши  лозим  бўлган  майда-чуйда  ишларни  бажаряпмиз. Бўш қолсак, китоб мутолаа қиляпмиз.

Яна бир жиҳат: уйда отамнинг мавқеи баланд, унинг ҳар бир қарорини ҳаммамиз, айниқса, онам ҳурмат қилади. Гарчи отам қайсидир фикрда янглишса, онам унга қарши  ҳеч қачон муносабат билдирмас, аксинча, тўғри маслаҳат берар, отамнинг қарорини  тўғрилар, анчайин  кескин  гапларига  юмшоқлик  билан  жавоб  берар, вазиятга  ойдинлик  киритар  эди. Шунинг  учун  ҳам  оиламизга  уриш,  жанжал ёт. Отам гапираётганида онам унинг кўзларига тик боқмас, "хўп", "майли", "шундоқ  қиламиз", "тўғри  айтасиз" сўзлари билан муносабат билдириб турарди. Отам ҳам, онам  ҳам айни дамда қутлуғ ёшдалар. Сочларига эндигина оқ оралай бошлагани, юзларида  ёшига муносиб ажинлар чизиқ торта бошлагани ҳам улар бир-бирларини ардоқлаб яшаганликларининг бир белгиси эмасмикин?!

Биз фарзандлар кўз ўнгида бир-бирини ҳамиша ҳурмат қилиши, айниқса, онамнинг сабр-тоқатли, тадбирли аёл  эканлиги, баъзан тажанг, қайсарлигимиз тутганида,  хушфеъллик билан иш тутиши, номаъқул гап-сўзларимиз учун дарров жазолашга ўтмаганининг ўзи бир мактаб. Гарчи оддий уй бекаси бўлса-да, оила ҳамжиҳатлигини, хотиржамлигини  таъминлашда онамнинг ўрни ниҳоятда катта. Кўча юмуши, хизматда ўзига хос муаммолар чиқиб туриши табиий. Баъзан кўчадаги гап-сўз, ишхонадаги муаммоларни, дард-ҳасратларимизни уйга келиб, ота-онамизга тўкамиз. Бизни эшитиб, онам маслаҳат, йўл-йўриқ кўрсатади. Ана шу  маслаҳатлар ҳаётда доимо менга ёрдам беради.

Онажонимнинг фарзандларини ҳаётда ўз ўрнини топиши, тинч яшаши, бахтли оила қуришини юрак-юракдан истаётгани унинг юз-кўзидан, гапларидан сезилади. Онамнинг уммонданда улкан меҳрини ҳис этиб, беихтиёр: "Орзунгизни амалга оширишга ваъда берамиз, чунки биз - сизнинг фарзандларингизмиз, онажон!" деган ўйларни дилимдан ўтказаман.

Бугун  уйда  қолганим, онажоним ўй-ташвишларини чуқурроқ англашимга, онамга   янада яқин бўлишимга  ёрдам  берди.

 Асадбек  ТУРСУНОВ,

 

Қўрғонтепа  тумани.

Прочитано 837 раз