+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

23 Март 2020

Жанозаси 79 йилдан сўнг ўқилган аскарлар

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Хотира

Бундан 79 йил аввал, 1941 йилда Украинанинг Ровень области Радиловский райони Пустиваные қишлоғида немис босқинчиларига қарши жангларда халок бўлиб, бедарак йўқолганлиги қайд этилган андижонлик икки нафар жангчининг хоклари олиб келиниб, ўзлари туғилиб ўсган, урушга кетган қишлоқлари қабристонига халқимиз ва динимиз удумлари бўйича дафн этилди.

Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган аскарлар оммавий дафн этилган жойларни топиш, қурбон бўлганлар хотирасини абадийлаштириш билан шуғулланувчи "Яхад" маркази томонидан Украинанинг Ровень области Пустиваные қишлоғи яқинида олиб борилган қазишмалар пайтида топилган ўнлаб жасадлар ичида икки майитга тегишли металл капсулалар топилган. Унинг бирида шундай сўзлар ёзилган экан: "Мамадалиев Тўйчибой. 1915 йилда туғилган. Урушга Андижон тумани, Пахтаобод селсовет, Сталин колхозидан жўнатилган" Иккинчисида эса: "Холиқов Қувонч. 1919 йилда туғилган. Урушга Пахтаобод тумани, Уйғур қишлоғидан юборилган".

Украинанинг Ровень областидан вилоят мудофаа ишлари бошқармаси ҳамда "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлимига келган юқоридаги хабар кўпчиликни хайратга солди.

 Мудофаа вазирлиги архивида бу икки аскарнинг бедарак йўқолганлиги ҳақида ҳужжатлар сақланаётганлиги маълум бўлди. Шундан сўнг вилоят ҳокимлиги, "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими саъй ҳаракати билан ишчи гуруҳ тузилиб, Украинанинг Ровень областига юборилди.

"Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими раиси ўринбосари Маъмуржон Икромов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзолари юртдошларимизнинг жасадлари топилган қишлоққа бориб, уларнинг ҳокини олиб келишда жонбозлик кўрсатди.

- Бедарак йўқолган  юртдошларимиз жасади топилган жойдан тупроқ олиниб, удумларимиз асосида қуръон тиловат қилдик, маҳаллий аҳоли томонидан уларнинг хотирасига юксак эҳтиром кўрсатилди, - дейди М. Икромов. - Бизга қишлоқ маъмурияти, мудофаа ишлари бўлими, Украина Мусулмонлар идораси, мамлакатимизнинг Украинадаги элчихонаси вакиллари яқиндан ёрдам берди. Уларнинг хокини Андижонга олиб келгунимизча ҳеч қандай муаммога дуч келмадик.

Ҳозирда Андижон тумани Ровот маҳалласи ҳудудида ўтган аснинг 40-йилларида Сталин деб номланган колхоз бўлганлигини кексалар яхши эслашди. Шу боис ҳам ана шу ердан урушга жўнатилган, 26 ёшида қўлида граната билан халок бўлган Тўйчибой Мамадалиевнинг хоки Ровот маҳалласидаги "Ровот" қабристонига миллий, диний одатларимиз асосида жаноза ўқилиб, дафн этилди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги, вилоят ҳокимлиги вакиллари, оқсоқоллар, ҳарбийлар, ёшлар иштирокида ўтказилган дафн маросимида Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Буюк Fалабага халқимизнинг қўшган буюк ҳиссаси, ўзбек жангчиларининг мардлиги, жасорати ҳақида сўз юритилди.

Дунёга ҳукмронлик қилиш мақсадида немис-фашист босқинчилари томонидан бошланган Иккинчи жаҳон уруши инсоният тарихидаги энг даҳшатли қирғин сифатида тарих саҳифаларига муҳрланиб қолади. Уруш туфайли дунё бўйича эллик миллиондан ортиқ инсон халок бўлди. Минглаб шаҳар ва қишлоқлар вайронага айланди. Инсоният тараққиёти бир неча ўн йилларга ортга сурилди.

Уруш даҳшатлари жуда кўп мамлакатлар, халқларни ўз домига тортди. Жумладан, ўзбек халқи ҳам ушбу урушда минглаб асл ўғлонларидан айрилди. Ўзбекистонликлар Россия, Украина, Беларусь, Болтиқбўйи ҳамда Европа давлатларини фашистлар зулмидан озод қилишда жасорат, қаҳрамонлик намуналарини кўрсатди. Минг афсуски, ўша жангларда минг-минглаб юртдошларимиз жонини фидо қилди.

- Иккинчи Жаҳон урушига биргина вилоятимизнинг ўзидан 97 минг нафардан ортиқ йигит юборилган, - дейди Маҳалла ва оила масалалари   бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ўктамжон Охунов. - Минг афсуски, улардан 40    мингдан ортиғи ўз юртига қайтмаган. Ана шу йигитлар жанггоҳларда халок бўлган ёки бедарак йўқолган. Лекин улар кўрсатган мардлик, жасорат намуналари тилларда достон бўлди.

Дарҳақиқат, Иккинчи Жаҳон урушида Андижоннинг ўзидан 18 нафар жангчининг Совет Иттифоқи Қаҳрамони деган юксак унвонга сазовор бўлгани  халқимизнинг фашизм устидан қозонилган Буюк Fалабага қўшган улкан ҳиссасига бир мисолдир.

Дафн маросимида 79 йил олдин жанозасиз кўмилган    марҳум, ҳарбий жангчи Тўйчибой Мамадалиев хотирасига ҳарбийлар эҳтиром кўрсатиб, қуроллардан осмонга қарата ўқ отишди. Қуръон тиловат қилинди. Қабр ёнига ўрнатилган хотира монументи пойига гулчамбарлар қўйилди.

Пахтаобод тумани Уйғур маҳалласида ҳам 1940 йилда ушбу маҳалладан урушга кетиб, бедарак йўқолган, оддий аскар, марҳум Қувончбой Ҳолиқов хоки ҳам эҳтиром билан дафн этилди. 

Бугунги ёруғ ва дориломон кунлар учун қурбон бўлганлар руҳини шод этиш, тинч-осойишта замоннинг қадрига етиш, шукроналик туйғуларини ҳис этиш бизга куч-қувват бағишлайди, руҳиятимизни поклаб, эзгу ишларга чорлайди. Зеро, озодлик учун курашган инсонлар хотираси ҳеч қачон унутилмайди, халқимиз қалбида мангу яшайди.

Фахриддин

 

ИБАЙДУЛЛАЕВ

Прочитано 1009 раз Последнее изменение 23 Март 2020