+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

26 Дек 2019

Меҳр-оқибат йўқолмасин

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Мулоҳаза

Ўзбек халқи азалдан инсонпарвар, меҳрсевар халқдир. Озод ва обод юртимизда  кексалар, якка-ёлғиз яшовчилар, ногиронлар ҳамиша эътиборда.

Андижон шаҳридаги "Саховат" уйида айни кунда 96 нафар  қаровчиси йўқ, меҳрга муҳтож инсонлар истиқомат қилади. Кейинги йилларда ҳукуматимиз, вилоятимиз ҳокими кўмаги билан ушбу муассасада яшовчиларга қулай шарт-шароитларни яратиш, маънавий, руҳий қўллаб-қувватлаш борасида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.

"Саховат" уйидаги мавжуд биноларда реконструкция ишлари олиб борилди, 100 ўринли ётоқхона, ошхона, умумий зал, кутубхона таъмирдан чиқарилди. Шунингдек, тиббий бўлим, кирхона, миллий бурчак, ташқи хаммом, жонли бурчак ташкил этилди. Отахон-онахонларни меҳнатга жалб қилиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш мақсадида рассомлик, дурадгорлик, косиблик, маиший техника устахоналари фаолияти йўлга қўйилди. Шу билан бирга, намозхона қурилди.

 Айниқса, жонли бурчак учун олиб келинган уй ҳайвонлари ва паррандалар муассасада истиқомат қилувчи кексаларимизни руҳий холатларини яхшилашга, миллий бурчакдаги сўри ва хонтахталар эса уларга кўтаринки кайфият бағишлашга хизмат қилмоқда.  Ушбу кўнгли ярим инсонларнинг кўнглини кўтариш учун йил давомида  театр, кино ва концертларга, дам олиш масканларига олиб борилиб, табиат қўйнига саёҳатлар уюштирилди. Бундан ташқари, уларни соғломлаштириш бўйича  ҳам тиббий кўриклар ташкил этилди. Кўрик давомида турли хасталиклар борлиги аниқланган 77 нафар  шахс стационар тарзда даволанди.

Ушбу "Саховат" уйида яшовчиларга 103 нафар малакали ходим ва шифокорлар хизмат кўрсатади. Умуман, бу ерда   далатимиз томонидан зарур барча шароитлар яратилган. Муассасамизга турли байрам ва саналар муносабати билан саховатпеша инсонлар,  давлат ва нодавлат ташкилотлар вакиллари ташриф буюриб, бу ерда яшовчилар холидан хабар олади, совға-саломлар улашади. Бу албатта, юртдошларимизнинг нечоғли меҳр-саховатлик эканлигини намунасидир. Яқинда, Янги йил байрами олдидан муассасамизга "Артель" компанияси вакиллари ташриф буюрди. Улар "Саховат" уйига замонавий 4 дона телевизор, 2 та кир ювиш машинаси совға қилди.  Бундан бутун жамоамиз, айниқса, бу ерда яшаётган отахон ва онахонларимиз беҳад хурсанд бўлди.

 Кимгадир ёрдам қўлини чўза олиш, саховат кўрсатиш, меҳрга муҳтож дилларга меҳр улаша олиш олийжанобликдир. Орамизда ана шундай олийжаноб инсонлар кўп экан, юртимизда файзу-барака ҳеч қачон аримайди.

"Саховат" уйи жамоаси барча юртдошларимизни кириб келаётган янги йил билан  муборакбод этади. Барчамизнинг оиламиз тинч бўлсин, орамиздан меҳр-оқибат асло кўтарилмасин.

 

Отабек Исмоилов,

 

"Саховат" уйи директори.

Прочитано 864 раз Последнее изменение 17 Фев 2020