+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

17 Окт 2019

Бола биринчи навбатда мактабга бориши лозим

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Муносабат

Яқинда ижтимоий тармоқларда: "Андижон вилояти Шаҳрихон шаҳридан ёзмоқдамиз. Жума куни ички ишлар ходимлари ибодатга келган болаларни жоме масжид ичкарисига киритмади..." деган хабар тарқалган.

Хабар болаларнинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол этилаётган, эркин ибодат қилишларига имкон берилмаётган мазмунда  талқин этилган. Ана шундан келиб чиқиб, бу борадаги айрим мулоҳазаларни айтиб ўтишни лозим топдим.

Бугун интернет, ижтимоий тармоқлар орқали ҳақиқатга тўғри келадиган ва келмайдиган, холис ва нохолис маълумотлар тарқатилиши урфга айлангани ҳеч кимга сир эмас. Тўғри, бу тараққиёт, жамиятдаги очиқ-ошкораликнинг бир кўриниши.

Лекин ҳар бир ҳодиса, жараённи ёзишдан аввал, унинг мазмун-моҳиятини, нима эканлигини англаб олиш ҳам жуда муҳимдир. 

Келинг, юқоридаги хабардан келиб чиқиб, мулоҳаза юритиб кўрайлик. Хабарни тарқатган инсон назаримда жамиятдаги ўзгаришлар, жараёнлардан умуман хабарсиз ёки уларни кўра олмайдиган шахс. Чунки, шу юртнинг бир фуқароси сифатида айта оламанки, бугун юртимизда намоз ўқиш, ибодат қилиш учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Балоғатга, яъни намоз ўқиш фарз қилинган ёшга етган болалар мактабдаги дарслардан   ташқари пайтларида ўзлари ёки оталари ҳамроҳлигида масжидга бориб намоз ўқиётганларига жуда кўп гувоҳ бўлганман.

 Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинки, кейинги йилларда мамлакатимизда фуқароларнинг эмин-эркин ибодат қилиши, зиммаларидаги диний арконларни бекаму кўст адо этишлари учун зарур барча шароитлар яратилган.  Биргина вилоятимизда айни кунда 171 та жоме масжиди ишлаяпти. Нафақат шаҳарлардаги, балки чекка-чекка қишлоқлардаги масжидларда ҳам тозалик, покизалик, таҳорат олиш, намоз ўқиш учун яратилган шароитларга ҳар қандай кишининг ҳаваси келади. Қолаверса, шу йилнинг ўзида  вилоятнинг ўзидан минг нафарга яқин инсон муборак хаж сафарини адо этди, умра сафарига эса исталган пайтда бориш имкони мавжуд. Бундай имкониятларга, юртдаги тинчлик-хотиржамлик, тўкинликка шукр қилмаган инсонни ким деб аташ мумкин?

Узоққа бормайлик, 30-40 йил аввални ёдга олайлик. Ўтган  асрнинг 80-йилларида рухсат берилмаганлиги учун айрим жойларда хайит намозлари ёмғир, қорлар остида, далаларда ўқилган ҳолатларга ҳам гувоҳ бўлганмиз.

"Ўқувчилар масжидга, ибодатга қўйилмаяпти" деган шахс 4-5 синф ўқувчилари (ижтимоий тармоқдаги хабар билан берилган фотосуратда тахминан 4-5-синф ўқувчилари акс этган) намозга эмас, мактабга, дарс машғулотларига қатнашиши кераклигини англаб олиши лозим. Чунки, мактаб ўқувчиси биринчи галда мактабга бориши дунёдаги аксарият давлатларда амал қилиниши қатъий белгиланган тартиб, жумладан, Ўзбекистонда ҳам.  Тўғри, Эрон, Саудия Арабистони сингари бир қатор ислом давлатларида жума дам олиш куни деб белгиланган. Шу боис, болалар ҳам жума намозларида қатнаша олади. Лекин, Ўзбекистон дунёвий мамлакат, ундаги мавжуд қонуний тартибларга барча амал қилиши керак. Болаларнинг жума намозга қатнашаман, деб дарсларни қолдиришлари мақсадга мувофиқ эмас.

Жума намозлари ўқиладиган кунлари деярли барча масжидларда одам жуда гавжум бўлади. Шу боис ҳам, айнан шу куни тартиб-интизомни сақлаш, хавфсизликни таъминлаш мақсадида  жоме масжидларимизда ички ишлар ходимларининг навбатчилиги йўлга қўйилиши бор гап. Бунинг ҳеч қандай ёмон жиҳати йўқ. Фақат ички ишлар ходимлари жума намозига келаётган ҳали балоғатга етмаган болаларга, айниқса, уларни етаклаб келаётган оталарга масаланинг моҳиятини, яъни,  болалар аввало мактабга бориши лозимлигини тўғри, чиройли тарзда тушунтиришлари керак. Зотан, ички ишлар ходимлари бу борада қўполлик қилиб ёки ноўрин хатти-ҳаракатлари билан кимларнингдир юқоридаги каби нохолис гап-сўзлар тарқатишига ўрин қолдирмасин.

Фахриддин

 

ИБАЙДУЛЛАЕВ

Прочитано 1079 раз Последнее изменение 04 Нояб 2019