+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

17 Окт 2019

Она тилим фахримдир

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Фикр

Ҳар қайси халқнинг турмуш тарзи, урф-одатлари, маданияти унинг тилида ўз ифодасини топади. Тил - миллат кўзгуси, деб бежиз айтилмаган.

Халқимизнинг неча асрлик бой тарихи, кўҳна ва серқирра маданияти ўзбек тили таъсирида шаклланган. Улуғ шоиримиз Алишер Навоий шу тилда бебаҳо асарлар яратиб, дунёни лол қолдирган. Тилимизда шундай жозибакор, таъсирли сўзлар борки, уларни эшитганда, тилимиз гўзаллигидан беихтиёр қалбимиз фахр туйғулари билан тўлади.

Ўзбек адабиётининг улуғ адиблари  Абдулла Қодирий, Абдулла Қаҳҳор асарларини,  ўзбек шеъриятининг бетакрор ижодкорлари Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Муҳаммад Юсуф шеърларини севиб ўқийман. Улардаги гўзал ўхшатишлар, ташбеҳлар, содда ва равонлик мени ҳамиша асир этади, уларни қайта-қайта ўқигим келаверади.

Мактабимизда устозимиз Муаззам Отабоева томонидан ўтиладиган она тили ва адабиёти дарсига нафақат мен, балки кўплаб тенгдошларим катта қизиқиш билан қатнашади. Эҳтимол, бизнинг ана шу қизиқишимиз, иштиёқимиз  она тилимизга бўлган ҳурматнинг бир кўринишидир.

Кўча-кўйда, турли тадбирларда бўлганимизда кимларнингдир тилимизни бузиб, русча сўзларни қўшиб гапиришларини эшитсам, жаҳлим чиқади. Бу билан улар ўзларини кўп нарсани биладиган қилиб кўрсатишга уринсалар-да, аслида она тилини ҳурмат қилмайдиган, маданиятсиз эканликларини кўрсатиб қўядилар. Қолаверса, уларнинг бу каби гапиришлари кўплаб ёшларда тилга нисбатан ҳурматсизликни келтириб чиқариши мумкин.

Биз ёшлар она тилимиз, унинг ривожланиш тарихи, гўзал жиҳатлари ҳақида билимларимизни мунтазам бойитиб боришимиз, унинг жозибасини асраб-авайлишимиз керак. Чунки, тилимиз бўлмаса, бизнинг келажагимиз ҳам бўлмайди. Буни асло унутмаслигимиз керак.

 

Инобатхон

МАМАДХОЖИЕВА,

Қўрғонтепа туманидаги

 

3-умумтаълим мактаби ўқувчиси.

Прочитано 1037 раз Последнее изменение 04 Нояб 2019
Шу рубрикадаги бошка янгиликлар: « ХАЗОНЛАР - ОЛТИН КУЗНИНГ БОЙЛИГИ ЁШЛАРНИ АСРАЙЛИК »