+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

03 Окт 2019

Масъулият ва аҳиллик муваффақиятларимиз омили

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

"Маҳорат мактаби, ижтимоий фанлар, жаҳон тилларини ўқитиш бўйича тажриба-таянч мактаби" ҳисобланган мактабимиз нафақат, туманимиз, балки вилоятимиздаги илғор таълим муассасаларидан бири ҳисобланади.

3 та ўқув корпуси,  75 та ўқув, 2 та компьютер хонаси, шунингдек, ўқув-лаборатория хонаси, стадион, спорт зали, ошхона, 4 мингга яқин ўқув ва бадиий китоб фонди бўлган кутубхонага эга мазкур мактабда айни пайтда 2 минг нафардан зиёд ўқувчи таҳсил олмоқда.

Мактабимиз жамоаси 2017 йилда "Энг обод таълим муассасаси" кўрик- танловининг республика босқичида ғолиб чиққан. Мактаб ҳудудига кирган одам бу ердаги ўзгача муҳитни ҳис этади. Тозалик, саранжом-саришталик эътиборни тортади. Мактабда барча ўқувчи, ўқитувчилар тозаликка, айниқса, белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий амал қиладилар. Муомала, сўзлашиш, одоб-аҳлоқ,    кийиниш борасида мактаб жамоасига кўплар ҳавас қилади.

Фанлар бўйича синф хоналар талаб даражасида жиҳозланган. Ҳар бир хонада кўргазмалар, дидактик материаллар мавжуд, назорат ишлари банклари яратилган. Ўқувчилар тўла дарслик билан таъминланган. Барча дарслар кабинет тизимида, янги педагогик технологиялар асосида ўтилади. Дарслар жараёнида ўқувчиларнинг ўз фикрларини эркин, мустақил билдиришларига  алоҳида эътибор қаратилади.

 Шу боис ҳам мактабимиз жамоаси икки йилдирки, ўқитиш рейтинги бўйича туманда биринчи ўринни, вилоятда ҳам юқори ўринлардан бирини эгаллаб турибди. Ўқувчиларимиз фан олимпиадаси, Билимлар беллашувининг туман, вилоят босқичларида муваффақиятли қатнашиб келмоқда.

Мактабимизда "Бахтли мактаб" лойиҳаси амалга оширилди. "Бахтли билан яша, бахт билан ўқи, бахт билан ишла" шиори остидаги лойиҳа доирасида жиноятчилик ва хуқуқбузарликларнинг, наркомания, ичиш, чекиш сингари салбий иллатларнинг олдини олиш борасида ота-оналар ва болалар ўртасидаги мулоқотларни янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ишлар бажарилди. Шу боис ҳам муассасамизда кейинги йилларда ўқувчилар ўртасида жиноятчилик ҳолатлари, умуман қайд этилмади.

Дарсларда берилган билимларни янада мустаҳкамлаш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишда тўгаракларнинг ўрни ва роли муҳимдир. Шу сабабдан мактабда 5 та ижодий, 6 та спорт ва 50 га яқин фан тўгараклари ташкил этилган.

Бундан ташқари, фаолият кўрсатаётган спорт тўгаракларини ҳам алоҳида эътироф этиш жоиз. Спортнинг юнон-рум кураши, қўл жанги турлари бўйича бир қатор ўқувчиларимиз вилоят,  республика, халқаро миқёсдаги  мусобақаларда совринли ўринларни қўлга киритиб келмоқда.

 Мактабимизда Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус бўйича "Президент ташаббусига ташаббус билан жавоб берамиз" шиори остида ўтказилган фестиваль ўқувчиларимиз фаоллигини янада оширди.

Эришилаётган муваффақиятлар бутун жамоамизнинг меҳнатлари маҳсулидир. Бу борада айниқса,  Турсиной Каримова, Марҳабо Отамирзаева, Ферузахон Содиқова. Люция Болтабоева, Альбина Бахтиярова, Маҳлиё Абдураззоқова, Иқболжон Парпиев сингари ўқитувчиларимизнинг хизматлари катта.

Бир сўз билан айтганда, мактабимиз жамоасининг эришаётган ютуқлари салмоқли. Чунки, бу ерда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, ҳар томонлама етук ва баркамол ёшларни тарбиялашга қаратилган ишлар тизимли равишда олиб борилмоқда.

 

Гулдона АБДУЛЛАЕВА,

Избоскан туманидаги

 

2-умумтаълим мактаби директори.

Прочитано 1015 раз