+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

16 Авг 2018

ТАЛАБА ТАЪЛИМ КРЕДИТИ ОЛИШИ МУМКИНМИ?

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Талабалар билиб қўйсин!

 

- Талабага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлдаги "Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, тўлов-контракт  пулини тўлаши учун банклар томонидан кредит ажратилиши мумкин, - дейди Марказий банкнинг Андижон вилояти бош бошқармаси бўлим бошлиғи Нуриддин Давронов.

Мазкур таълим кредитлари олий таълим муассасаларида ўқиш даври ҳисобга олинган ҳолда, бакалавриатга ўқишга қабул қилинган талабаларга 10 йилгача, магистратурага ўқишга қабул қилинган талабаларга 5 йилгача бўлган муддатга берилади.

Тижорат банклари томонидан ажратиладиган таълим кредити чин етимларга, Меҳрибонлик уйларида тарбияланганларга ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронларига фоизсиз, бошқа тоифадаги талабаларга  Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган ўзгарувчи фоиз ставкаси асосида берилади.

Олинган кредит қайтарилмаслиги хавфининг олдини олиш мақсадида қарз олувчи мол-мулк ёки қимматли қоғозларни гаровга қўйиши ёхуд   банкнинг кафолатини, учинчи шахснинг кафиллигини, суғурта компаниясининг қарз олувчи кредитни қайтара олмаслиги хавфи суғурта қилингани тўғрисидаги суғурта полисини тақдим этиши лозим.

Чин етимлар ва Меҳрибонлик уйларида тарбияланганлар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлар ва кам таъминланган оилалардан бўлганлар учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кафиллиги тақдим этилади.

Талабалар, уларнинг ота-оналари ёки васийларига таълим кредити олишда қулайлик яратиш мақсадида вилоятдаги банкларнинг ҳудудий филиаллари маҳалла фуқаролар йиғинларига бириктирилди. Аҳоли бу ҳақда маълумотга эга бўлиши учун ўзи яшаб турган маҳалла фуқаролар йиғини ёки ўқишга қабул қилинган олий таълим муассасасига ҳам мурожаат қилиши мумкин.

 

Мавлонбек АБДУЛҲАМИДОВ ёзиб олди.

Прочитано 1535 раз