+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

22 Фев 2018

Шаръий никоҳнинг ҳуқуқий жиҳатлари

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Юртимизда оила жамиятнинг асосий бўғини, деб эътироф этилади. Оила шахсий масала эмас, балки ижтимоий аҳамиятга молик масаладир. Бугун мамлакатимизда ёш оилаларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик тўғрисида кўп гапириш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳақида"ги низомини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори, Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг оталикни белгилаш ва ноқонуний никоҳларнинг олдини олиш бўйича буйруғига асосан никоҳ ўқишдан олдин ФҲДЁ бўлимларининг маълумотномаси борлигига эътибор қаратилиши,  шаръий никоҳлар фақат  расмий масжидлар имом-хатиблари ва имом-ноиблари томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Мамлакатимизда норасмий шахслар томонидан шаръий никоҳ ўқилишига йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг "Шаръий никоҳдан ўтиш одоблари тўғрисидаги фатвоси" ҳам чиқарилган. Унда шаръий никоҳ шартларига давлатимизнинг никоҳ ва оила тўғрисида қабул қилган қонунлари ва қонуности ҳужжатларига амал қилиш зарурлиги қайд этилган. Масалан, келин-куёв шаръий никоҳдан олдин никоҳни қайд қилувчи давлат идоралари рўйхатидан ўтиб, расмий гувоҳнома олган бўлишлари керак. Расмий никоҳдан ўтмаган, ФҲДЁ гувоҳномасига эга бўлмаган ёш оилалар ажрашиб, она ва унинг фарзанди ҳақ-ҳуқуқлари поймол бўлишини инобатга олсак, шаръий никоҳ  ўқишда бўлажак оила соҳибларининг расмий рўйхатдан ўтган,   ФҲДЁ гувоҳномасини олган бўлишлари муҳим аҳамият касб этади. 

Имомларнинг ФҲДЁ гувоҳномасини сўрамай никоҳ ўқиши ёш оилаларнинг ижтимоий ҳуқуқларини камситиш, деб аташ мумкин. Гувоҳномани кўриб, никоҳ ўқиш эса ёш оила вакилларида қонунларимизга бўлган ҳурматни оширади, ёш оилаларнинг ҳуқуқий муҳофазасини таъминлайди. 

Оила қонуний тартиблар ва меҳр-муҳаббат асосида қурилади. Минг афсуски, айни кунда жамиятимизда қонуний никоҳдан ўтмай, шаръий никоҳ билан оила қураётган ёшлар ҳам йўқ эмас.  Шаръий никоҳ қанчалик муқаддас бўлса, қонуний никоҳ масъулияти ҳам ёшларимиз ҳаётида муҳим аҳамият касб этади. Қонуний никоҳдан ўтмасдан шаръий никоҳ орқали оила қурган айрим ёшларимиз тақдир тақозоси билан ажрашганларида  ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилиб, тегишли ташкилотларга мурожаат қиладилар. Улар бу хатти-ҳаракати билан махр ундириш ва бошқа баъзи талабларини қондирмоқчи бўлишади.  Аммо қонуний никоҳдан ўтмаганликлари учун уларнинг даъволари кўп ҳолларда инобатга олинмайди.  Шаръий никоҳ аёлни қонуний ҳимоя қила олмай қолади. 

Фарзандларини унаштириб, тўй ҳаракатига тушган ота-она, шу жумладан, никоҳланувчи ёшлар қонуний ва шаръий никоҳнинг фарқи, уларнинг шартлари нималардан иборат эканлиги ҳақида етарли билим ва тушунчага эга бўлиши зарур. Бу ёш оилалар мустаҳкамлигини таъминлайди. Қолаверса, ҳар бир фуқаро қонуний ва шаръий никоҳ кўрсатмаларига қатъий амал қилиши лозим. Шундагина никоҳдан ўтган  ёшлар бахтли, саодатли ва фаровон ҳаёт кечиради.

Инобатхон ЖАЛИЛОВА, 

 

Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси.  

Прочитано 1627 раз